Ички ишлар органлари фаолияти тубдан ўзгаради

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная гвардия и сотрудник Внутренних дел на посту
Национальная  гвардия и сотрудник Внутренних дел на посту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2021
Oбуна бўлиш
Ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга оид муаммолар бевосита жойларнинг ўзида ҳал этилади.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга оид муаммолар бевосита жойларнинг ўзида ҳал этилади.
Ички ишлар органларининг таянч пунктлари негизида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев 12 февраля принял участие в расширенном заседании коллегии Министерства внутренних дел Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.02.2021
Ички ишлар органлари фаолияти танқидий таҳлил қилинди
Дастлаб маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари Тошкент шаҳрида намунавий тарзда ташкил этилади.
Тошкент ва Самарқанд вилоятларида 2021 йил 1 июнгача профилактика инспекторига масофадан туриб мурожаат юбориш ва уни кўриб чиқиш жараёнини кузатиб бориш имконини берувчи “Smart маҳалла” ахборот дастури ишга туширилади.
Мазкур ахборот дастури 2021 йил якунигача республиканинг бошқа ҳудудларида ишга туширилади.
Ички ишлар вазирлиги тузилмасида қуйидагилар ташкил этилди:
Жиноят қидирув бош бошқармаси, Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси, Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармасини ўз ичига оладиган Тезкор-қидирув департаменти;
Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Пробация хизматини ўз ичига оладиган Жамоат хавфсизлиги департаменти;
Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси,
Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармасини ўз ичига оладиган Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти;
Кадрлар бош бошқармаси, Маънавий-маърифий ишлар бошқармаси, касбий тайёргарлик бошқармасини ўз ичига оладиган Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти;
Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази (Бош прокуратуранинг Жиноий-ҳуқуқий статистика бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари тугатилди);
Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази.
Шунингдек, Жазони ижро этиш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти этиб қайта ташкил этилди.
Ҳудудий ички ишлар органларининг тузилмасида ички ишлар органлари бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича, пробация ва жазони ижро этиш масалалари бўйича ўринбосари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси (бўлими) бошлиғи лавозимлари тугатилди.
Янгиликлар лентаси
0