Ғалабани “ўғирлашди”: Португалия ва Сербия ўйини катта жанжал билан якунланди

© AFP / PEDJA MILOSAVLJEVICКриштиану Роналду в матче против команды Сербии
Криштиану Роналду в матче против команды Сербии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2021
Oбуна бўлиш
ЖЧ-2022 саралаш баҳслари доирасида Португалия ва Сербия терма жамоалари ўртасида кечган ўйин можаро билан якун топди.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон Чемпионати саралаш баҳслари доирасида Португалия ва Сербия терма жамоалари ўртасида кечган ўйин можаро билан якун топди.
Португалия Сербия пойтахти Белграддаги майдонда меҳмон бўлди. Биринчи бўлимда Диогу Жота ўзининг дубли билан Португалияни олдинга олиб чиқишга муваффақ бўлди. Бироқ серблар иккинчи бўлимда Александар Митрович ва Филип Костичнинг голлари эвазига ҳисобни тенглаштиришди.
Учрашувга қўшиб берилган вақтда Криштиану Роналду жарима майдончаси ташқарисидан рақиб дарвозасига зарба йўллади. Унинг зарбасидан кейин тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтди ва шундан кейин ҳимоячи уни чиқариб юборди. Ҳакамлар дарвоза чизиғидан ўтган тўпни ҳисоблашмади. Ён ҳакам билан жанжаллашган португаллар сардори Роналдуга сариқ карточка кўрсатилди. Ўйиндан сўнг Роналду сардорлик боғичини намойишкорона улоқтирган ҳолда майдонни тарк этди.
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш бош ҳакам бу ҳолатни қайта кўриб чиққани ва йўл қўйган хатоси учун узр сўраганини маълум қилди. Жаҳон чемпионатининг саралаш баҳсларида VAR қўлланилмаётгани унга панд берган.
“Португалия миллий терма жамоасининг сардори бўлиш мен учун ҳаётимдаги энг катта ифтихор ва имтиёздир. Мен ўз мамлакатим учун боримни бераман ва бу муносабатим ҳеч қачон ўзгармайди. Лекин мураккаб вазиятлар ҳам бўлади. Айниқса, бутун бир миллат зарар кўрганида чидаб бўлмайди. Энди бошингизни кўтаринг ва ҳозирданоқ янги чақирувларга тайёр туринг. Олға, Португалия!, - деди ёзган ўйиндан сўнг ўз инстаграмида Криштиану Роналду.
Янгиликлар лентаси
0