Тошкентда эртага айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

© Пресс-служба МЧС УзбекистанаII Международный Ташкентский марафон
II Международный Ташкентский марафон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2021
Oбуна бўлиш
Пойтахт ҳокимлиги тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия қилади ва юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраган.
ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Тошкентда III Тошкент халқаро марафони ўтказилиши муносабати билан 28 март куни айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
27 март 23:00 дан 28 март 13:30 гача:
Афросиёб кўчаси — "Ўзбекистон" метро бекати яқинидаги чорраҳадан Humo Arena муз саройи яқинидаги чорраҳагача.
28 март соат 06:00 дан 09:30 гача:
Афросиёб кўчасининг "Ўзбекистон" метро бекати яқинидаги чорраҳадан "Космонавтлар" метро бекати чорраҳасигача бўлган қисми;
Шароф Рашидов шоҳ кўчасининг "Космонавтлар" метро бекатидан Марказий кўргазмалар залигача бўлган қисми;
Ислом Каримов шоҳ кўчасининг Марказий кўргазмалар залидан "Ўзбекистон" метро бекатигача бўлган қисми.
28 март соат 06:00 дан 13:30 гача:
марафон йўналишига кўра — Humo Arena муз саройи яқинидаги чорраҳадан Нукус кўчасигача, Бобур номли экопарк, "Жасорат" монументи бўйлаб Абдулла Қодирий ва Абай кўчаларининг кесишмасигача ("Корзинка" супермаркети).
Пойтахт ҳокимлиги тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия қилади ва юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Янгиликлар лентаси
0