https://sputniknews.uz/20210327/shavkat-mirziyoev-qirgiziston-bosh-vazirini-qabul-qildi-17986187.html
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон бош вазирини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон бош вазирини қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2021-йил 26-март куни Икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши
2021-03-27T11:20+0500
2021-03-27T11:20+0500
2021-03-27T11:20+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
ўзбек-қирғиз муносабатлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/17/17913733_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_546ba014a32b8cf6fb2c6f2940da612b.jpg
ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2021-йил 26-март куни Икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ишида иштирок этиш учун Тошкентда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Бош вазири Улукбек Мариповни қабул қилди.Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.Ўзбекистон раҳбари Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида яқинда бўлиб ўтган олий даражадаги саммитда қабул қилинган келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш муҳим эканини алоҳида таъкидлади.Бош вазир Улукбек Марипов, ўз навбатида, Ўзбекистон президентига самимий қабул учун чуқур миннатдорчилик билдириб, Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.Қўшма комиссиянинг ҳамраиси сифатида бўлиб ўтган йиғилишнинг асосий натижалари ҳамда қабул қилинган аниқ қарорлар тўғрисида маълумот берди.Суҳбат чоғида Ўзбекистон президенти товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун қулай шароитларни шакллантириш, саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалигида муҳим кооперация лойиҳаларини илгари суриш, Тараққиёт фонди фаолиятини тез фурсатда йўлга қўйиш ҳамда ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуришни тез фурсатда бошлаш ҳамда Андижон-Ўш-Саритош-Иркештом мултимодал йўлаги бўйлаб юк ташишлар ҳажмини оширишнинг долзарб аҳамияти қайд этилди.Учрашув якунида Қирғиз Республикаси Бош вазири икки мамлакат давлат раҳбарлари ўртасида эришилган ҳамда кенг кўламли Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигини изчил ривожлантиришга қаратилган келишувларни сўзсиз амалга оширишга бор саъй-ҳаракатини йўналтиришга тайёр эканини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20210326/toshkent-va-bishkek-chashma-bulogidan-birgalikda-foydalanadi---tashiev-bayonoti-17979081.html
https://sputniknews.uz/20210214/Mirzievning-aloida-topshirii-bilan-Khayrullo-Bozorov-Sokhga-bordi---foto-15994806.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/17/17913733_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_8b6d8188ce50503817113e954b80c068.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, ўзбек-қирғиз муносабатлари
сиёсат, шавкат мирзиёев, ўзбек-қирғиз муносабатлари
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон бош вазирини қабул қилди
Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 27 мар - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2021-йил 26-март куни Икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ишида иштирок этиш учун Тошкентда бўлиб турган Қирғиз Республикаси Бош вазири Улукбек Мариповни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон раҳбари Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида яқинда бўлиб ўтган олий даражадаги саммитда қабул қилинган келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш муҳим эканини алоҳида таъкидлади.
Бош вазир Улукбек Марипов, ўз навбатида, Ўзбекистон президентига самимий қабул учун чуқур миннатдорчилик билдириб, Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Қўшма комиссиянинг ҳамраиси сифатида бўлиб ўтган йиғилишнинг асосий натижалари ҳамда қабул қилинган аниқ қарорлар тўғрисида маълумот берди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон президенти товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун қулай шароитларни шакллантириш, саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалигида муҳим кооперация лойиҳаларини илгари суриш, Тараққиёт фонди фаолиятини тез фурсатда йўлга қўйиш ҳамда ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
“Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуришни тез фурсатда бошлаш ҳамда Андижон-Ўш-Саритош-Иркештом мултимодал йўлаги бўйлаб юк ташишлар ҳажмини оширишнинг долзарб аҳамияти қайд этилди.
Учрашув якунида Қирғиз Республикаси Бош вазири икки мамлакат давлат раҳбарлари ўртасида эришилган ҳамда кенг кўламли Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигини изчил ривожлантиришга қаратилган келишувларни сўзсиз амалга оширишга бор саъй-ҳаракатини йўналтиришга тайёр эканини таъкидлади.