https://sputniknews.uz/20210326/kardiologiya-urologiya-va-terapiya-17977239.html
Кардиология, урология ва терапия: аҳоли скрининги бўйича лойиҳа йўлга қўйилади
Кардиология, урология ва терапия: аҳоли скрининги бўйича лойиҳа йўлга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва “SwissLab” тиббий лабораторияси 6 минг киши учун лаборатория таҳлили ўтказишни ташкил... 26.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-26T15:12+0500
2021-03-26T15:12+0500
2021-03-26T15:12+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/19/17960419_0:0:3125:1757_1920x0_80_0_0_3e5edd9409a6678d31dfcd45b9493890.jpg
Миллий палатанинг Ҳудудларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида бир қатор ҳудудлар аҳолиси орасидан ижтимоий ёрдамга муҳтож қисми бепул ташхислаш пакетлари (ваучерлар) билан таъминланди. Мазкур пакетларга беморларни кардиология, урология ва терапия йўналишлари бўйича скрининг текширувидан ўтказиш учун зарур бўлган лаборатория таҳлиллари киради. Лойиҳанинг дастлабки босқичида ташхислаш пакетидан Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар аҳолиси фойдаланади. Иштирокчилар рўйхати Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан шакллантирилади. “Бугунги кунда Ўзбекистон президенти томонидан одамларнинг касаллигини олдини олиш мақсадида аҳоли саломатлиги скринингига алоҳида эътибор қаратилган. Бу ҳақда Шавкат Миромонович 26 февралда бўлиб ўтган видеоселекторда таъкидлаганди. Қўйилган вазифани бажара туриб, Миллий палата ўзининг Ҳудудларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида аҳолининг скрининги масаласини, айниқса ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли скрининги масаласини алоҳида назоратга олди”, — дейди мазкур тизим раҳбари Ровшан Изамов. “SwissLab” компанияси (Ўзбек-Швейцария қўшма корхонаси) мутахассислари жорий йил март-апрель ойлари давомида 6 минг кишини лаборатория таҳлилидан ўтказади. Қўшма лойиҳа энг аввало юқори сифатли скрининг ўтказишни мақсад қилган.
https://sputniknews.uz/20210119/Patent-va-tibbiy-krik-IIV-migratsiya-tizimini-raamlashtirish-loyiasini-tayrlamoda-15819984.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/19/17960419_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_2d499589486a3e7101015c48c7ab88a6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон
Кардиология, урология ва терапия: аҳоли скрининги бўйича лойиҳа йўлга қўйилади
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва “SwissLab” тиббий лабораторияси 6 минг киши учун лаборатория таҳлили ўтказишни ташкил этди.
Миллий палатанинг Ҳудудларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида бир қатор ҳудудлар аҳолиси орасидан ижтимоий ёрдамга муҳтож қисми бепул ташхислаш пакетлари (ваучерлар) билан таъминланди. Мазкур пакетларга беморларни кардиология, урология ва терапия йўналишлари бўйича скрининг текширувидан ўтказиш учун зарур бўлган лаборатория таҳлиллари киради.
Лойиҳанинг дастлабки босқичида ташхислаш пакетидан Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар аҳолиси фойдаланади. Иштирокчилар рўйхати Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан шакллантирилади.
“Бугунги кунда Ўзбекистон президенти томонидан одамларнинг касаллигини олдини олиш мақсадида аҳоли саломатлиги скринингига алоҳида эътибор қаратилган. Бу ҳақда Шавкат Миромонович 26 февралда бўлиб ўтган видеоселекторда таъкидлаганди. Қўйилган вазифани бажара туриб, Миллий палата ўзининг Ҳудудларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида аҳолининг скрининги масаласини, айниқса ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли скрининги масаласини алоҳида назоратга олди”, — дейди мазкур тизим раҳбари Ровшан Изамов.
“SwissLab” компанияси (Ўзбек-Швейцария қўшма корхонаси) мутахассислари жорий йил март-апрель ойлари давомида 6 минг кишини лаборатория таҳлилидан ўтказади. Қўшма лойиҳа энг аввало юқори сифатли скрининг ўтказишни мақсад қилган.