https://sputniknews.uz/20210325/toshkent-samarqand-pulli-trassasi-narxi-elon-qilindi-17957304.html
Тошкент-Самарқанд пулли трассаси нархи эълон қилинди
Тошкент-Самарқанд пулли трассаси нархи эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги вакили Ўзбекистонда автомобиллар учун пулли йўллар нархи қанча бўлиши маълум
2021-03-25T14:48+0500
2021-03-25T14:48+0500
2021-03-25T14:48+0500
иқтисод
йўллар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1073/27/10732781_0:113:1200:788_1920x0_80_0_0_8cb128358f8b7ffa76ed00fc76938d46.jpg
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги вакили Ўзбекистонда автомобиллар учун пулли йўллар нархи қанча бўлиши маълум қилди, деб хабар беради O‘zLiDeP матбуот хизмати.Пулли трассада автомобиллар максимум 150 км тезликда ҳаракатланиши мумкин бўлади.Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, енгил машиналар учун:Тошкент—Андижон — 5 АҚШ доллари атрофида;Тошкент—Ангрен — 1,7 АҚШ доллари атрофида;Тошкент—Қўқон — 1-2 АҚШ доллари атрофида.Юк автомобиллари учун нархлар қимматроқ бўлади:Тошкент—Андижон — 20 АҚШ доллари атрофида;Тошкент—Самарқанд — 5-6 АҚШ доллари атрофида.Агентлик вакилининг сўзларига кўра, Тошкент—Самарқанд йўлида 150 километр тезлик билан ҳаракатланувчи машина 2 соатда манзилига етади.Тошкент—Андижон йўлида эса Қамчиқ довонида 60—70 километр тезлик минимум этиб белгиланади. Шунингдек, йўлнинг қолган қисмида автомобиль 150 километр/соат тезлик билан ҳаракатланиши мумкин бўлади.Ўзбекистондаги бепул йўллар муқобили сифатида пулли йўллар пайдо бўлиши ҳақида 2018 йил кузида хабар берилганди. Ўшанда бу каби йўлларнинг биринчисини қуриш билан Германиянинг GP Günter Papenburg компанияси шуғулланиши мумкинлиги айтилган эди. 2019 йилда Автомобиль йўллари қўмитаси Ўзбекистондаги илк пулли трассани қуриш учун жой танланаётганини маълум қилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1073/27/10732781_0:0:1200:900_1920x0_80_0_0_9690adb85b8dc6d7ccb865cd6111d2ed.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, йўллар
ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги вакили Ўзбекистонда автомобиллар учун пулли йўллар нархи қанча бўлиши маълум қилди, деб хабар беради O‘zLiDeP матбуот хизмати.
Пулли трассада автомобиллар максимум 150 км тезликда ҳаракатланиши мумкин бўлади.
Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, енгил машиналар учун:
Тошкент—Андижон — 5 АҚШ доллари атрофида;
Тошкент—Ангрен — 1,7 АҚШ доллари атрофида;
Тошкент—Қўқон — 1-2 АҚШ доллари атрофида.
Юк автомобиллари учун нархлар қимматроқ бўлади:
Тошкент—Андижон — 20 АҚШ доллари атрофида;
Тошкент—Самарқанд — 5-6 АҚШ доллари атрофида.
Агентлик вакилининг сўзларига кўра, Тошкент—Самарқанд йўлида 150 километр тезлик билан ҳаракатланувчи машина 2 соатда манзилига етади.
Тошкент—Андижон йўлида эса Қамчиқ довонида 60—70 километр тезлик минимум этиб белгиланади. Шунингдек, йўлнинг қолган қисмида автомобиль 150 километр/соат тезлик билан ҳаракатланиши мумкин бўлади.
Ўзбекистондаги бепул йўллар муқобили сифатида пулли йўллар пайдо бўлиши ҳақида 2018 йил кузида
хабар берилганди. Ўшанда бу каби йўлларнинг биринчисини қуриш билан Германиянинг GP Günter Papenburg компанияси шуғулланиши мумкинлиги айтилган эди. 2019 йилда Автомобиль йўллари қўмитаси Ўзбекистондаги илк пулли трассани қуриш учун жой танланаётганини маълум қилган.