https://sputniknews.uz/20210325/rossiya-agrokholdingi-zbekistonda-yangi-issikhona-mazhmuasini-barpo-etmoda-17953331.html
Россия агрохолдинги Ўзбекистонда янги иссиқхона мажмуасини барпо этмоқда
Россия агрохолдинги Ўзбекистонда янги иссиқхона мажмуасини барпо этмоқда
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Россия агросаноат холдинги - "ЭКО-культура" 2024 йилга келиб Ўзбекистонда янги иссиқхона мажмуасини қуриб битказади. 2021-йилнинг
2021-03-25T13:08+0500
2021-03-25T13:08+0500
2021-04-08T14:21+0500
иқтисод
помидор
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/19/17946654_0:0:3077:1731_1920x0_80_0_0_4f6fdf52780ccbee208ffc87c22cf4fa.jpg
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Россия агросаноат холдинги - "ЭКО-культура" 2024 йилга келиб Ўзбекистонда янги иссиқхона мажмуасини қуриб битказади. 2021-йилнинг июлида объектнинг илк навбатини ишга туширилиши режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда компания.Хабарда айтилишича, мажмуа Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги 150 гектар майдонда жойлашади. У ерда йилига узлуксиз равишда помидор етиштириш мумкин бўлади.Бутун мажмуани қуриб битказиш учун киритиладиган инвестицияларнинг умумий ҳажми — тахминан 15 миллиард рублни ташкил этади.Қурилиш тугагунига қадар ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг улуши қишлоқ хўжалиги холдингининг умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 12 фоизини ташкил этиши режалаштирилган.Ишни 2024 йилгача тўлиқ якунлаш режалаштирилган: бу вақтга келиб у ерда йилига 80 минг тоннадан ортиқ помидор етиштирилади."Ишлаб чиқариш қувватининг оширилиши агрохолдингга помидорлар билан нафақат РФ аҳолисини, балки Форс қўлтиғи ва Осиё аҳлисини таъминлаш имконини беради”, - дея тушунтирди компания вакили."ЭКО-культура" агросаноат холдинги — РФнинг энг йирик сабзавот етиштирувчиларидан бири саналади. Компания Ставрополь ўлкаси, Ленинград, Тула, Липецк ва Воронеж вилоятларида 300га яқин юқори технологияли иссиқхоналарга эга.Асосан – помидорлар, бодринг ва салат баргини етиштириш билан шуғулланади. 2025 йилга келиб иссиқхоналар майдонини 1 143 гектарга оширишни режалаштирган.
https://sputniknews.uz/20210320/ozbekiston-rossiyaga-yuboriladigan-pomidorlar-ustidan-sifat-nazoratini-kuchaytiradi-17865493.html
https://sputniknews.uz/20210216/zbekiston-1-milliard-dollarlik-meva-sabzavot-eksport-ildi-asosiy-kharidor-Rossiya-16010316.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/19/17946654_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_6e2f5caf8b2ae29fb5096d4f0d75fded.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, помидор, ўзбекистон
иқтисод, помидор, ўзбекистон
Россия агрохолдинги Ўзбекистонда янги иссиқхона мажмуасини барпо этмоқда
13:08 25.03.2021 (янгиланди: 14:21 08.04.2021) Объектнинг жами қурилишига киритиладиган сармоялар миқдори тахминан 15 миллиард рубль дея баҳоланмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Россия агросаноат холдинги - "ЭКО-культура" 2024 йилга келиб Ўзбекистонда янги иссиқхона мажмуасини қуриб битказади. 2021-йилнинг июлида объектнинг илк навбатини ишга туширилиши режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда компания.
Хабарда айтилишича, мажмуа Сурхондарё вилояти Қизириқ туманидаги 150 гектар майдонда жойлашади. У ерда йилига узлуксиз равишда помидор етиштириш мумкин бўлади.
Бутун мажмуани қуриб битказиш учун киритиладиган инвестицияларнинг умумий ҳажми — тахминан 15 миллиард рублни ташкил этади.
Қурилиш тугагунига қадар ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг улуши қишлоқ хўжалиги холдингининг умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 12 фоизини ташкил этиши режалаштирилган.
Ишни 2024 йилгача тўлиқ якунлаш режалаштирилган: бу вақтга келиб у ерда йилига 80 минг тоннадан ортиқ помидор етиштирилади.
"Ишлаб чиқариш қувватининг оширилиши агрохолдингга помидорлар билан нафақат РФ аҳолисини, балки Форс қўлтиғи ва Осиё аҳлисини таъминлаш имконини беради”, - дея тушунтирди компания вакили.
"ЭКО-культура" агросаноат холдинги — РФнинг энг йирик сабзавот етиштирувчиларидан бири саналади. Компания Ставрополь ўлкаси, Ленинград, Тула, Липецк ва Воронеж вилоятларида 300га яқин юқори технологияли иссиқхоналарга эга.
Асосан – помидорлар, бодринг ва салат баргини етиштириш билан шуғулланади. 2025 йилга келиб иссиқхоналар майдонини 1 143 гектарга оширишни режалаштирган.