https://sputniknews.uz/20210325/mirziyoyev-endi-byudjet-mablagi-talon-toroj-bolsa-prokurorlar-ham-javobgar-boladi-17949556.html
Мирзиёев: энди бюджет маблағи талон-торож бўлса, прокурорлар ҳам жавобгар бўлади
Мирзиёев: энди бюджет маблағи талон-торож бўлса, прокурорлар ҳам жавобгар бўлади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев энди бюджет маблағи талон-торож бўлса, мутасаддилар қаторида прокурорлар ҳам жавобгар бўлишини маълум
2021-03-25T11:03+0500
2021-03-25T11:03+0500
2021-03-25T11:03+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
прокурор
талон-тарожлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0c/15991228_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_af02ca6acb5ff578165ed96b92df5339.jpg
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев энди бюджет маблағи талон-торож бўлса, мутасаддилар қаторида прокурорлар ҳам жавобгар бўлишини маълум қилди.Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, туман ва шаҳар ҳокимининг иқтисод, қурилиш ва маҳалла масалалари бўйича ўринбосарлари ўз дастурлари доирасида зарур маблағлар ва амалга ошириши лозим бўлган ишларни аниқ ҳисоб-китоб қилиб, маҳалла раиси билан бирга, ҳудудий кенгашларда ҳимоя қилади.Маҳаллий кенгашлар ҳар бир маҳалла кесимида ижтимоий соҳа, ичимлик суви, йўл-транспорт ва инфратузилма объектлари “манзилли дастури”ни тасдиқлайди. Бунда, дастурлар доирасида маҳалла раислари ва аҳолининг “ижтимоий ҳамкорлиги”ни ҳам назарда тутиш зарур.Яъни давлат янги йўл қуриб берса, унинг атрофига дарахт экиш, қазиб берилган ариқ ва зовурларни кейинчалик тозалаш, қурилган биноларнинг бутун сақланишини таъминлаш бўйича маҳалла аҳолиси ўзига мажбурият олади.“Умуман, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари аниқ билиб олсин – лойиҳа-смета ҳужжатларисиз қурилиш ишларини бошлаш ман этилади”, - деди президент.Йиғилишда бош прокурор ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов бундан буён республика ва маҳаллий бюджетдан ажратилаётган жуда катта маблағларни манзилли, талон-торож қилмасдан, ҳар бир сўм қандай самарали ишлатилишини прокуратура тизими, туман ва шаҳарлар прокурорларининг ёрдамчилари томонидан қандай назорат қилинишини тушунтириб берди.“Мени бир савол қийнайди: нега шунча чора-тадбирларга қарамай, ўғриликлар, бюджет маблағларини талон-торож қилиш камаймаяпти? Энди бюджет маблағи талон-торож бўлса, мутасаддилар қаторида прокурорлар ҳам жавобгар бўлади”, — деди Шавкат Мирзиёев.
https://sputniknews.uz/20210325/ozbekiston-hukumati-qishloqlardagi-hayot-tarzini-yaxshilashga-21-trillion-som-yonaltiradi-17948308.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0c/15991228_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_745862cbaa5107827fefaa088585b066.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, прокурор, талон-тарожлик
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, прокурор, талон-тарожлик
Мирзиёев: энди бюджет маблағи талон-торож бўлса, прокурорлар ҳам жавобгар бўлади
Президент “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида жорий йилда амалга ошириладиган ишлар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев энди бюджет маблағи талон-торож бўлса, мутасаддилар қаторида прокурорлар ҳам жавобгар бўлишини маълум қилди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, туман ва шаҳар ҳокимининг иқтисод, қурилиш ва маҳалла масалалари бўйича ўринбосарлари ўз дастурлари доирасида зарур маблағлар ва амалга ошириши лозим бўлган ишларни аниқ ҳисоб-китоб қилиб, маҳалла раиси билан бирга, ҳудудий кенгашларда ҳимоя қилади.
Маҳаллий кенгашлар ҳар бир маҳалла кесимида ижтимоий соҳа, ичимлик суви, йўл-транспорт ва инфратузилма объектлари “манзилли дастури”ни тасдиқлайди. Бунда, дастурлар доирасида маҳалла раислари ва аҳолининг “ижтимоий ҳамкорлиги”ни ҳам назарда тутиш зарур.
Яъни давлат янги йўл қуриб берса, унинг атрофига дарахт экиш, қазиб берилган ариқ ва зовурларни кейинчалик тозалаш, қурилган биноларнинг бутун сақланишини таъминлаш бўйича маҳалла аҳолиси ўзига мажбурият олади.
“Умуман, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари аниқ билиб олсин – лойиҳа-смета ҳужжатларисиз қурилиш ишларини бошлаш ман этилади”, - деди президент.
Йиғилишда бош прокурор ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов бундан буён республика ва маҳаллий бюджетдан ажратилаётган жуда катта маблағларни манзилли, талон-торож қилмасдан, ҳар бир сўм қандай самарали ишлатилишини прокуратура тизими, туман ва шаҳарлар прокурорларининг ёрдамчилари томонидан қандай назорат қилинишини тушунтириб берди.
“Мени бир савол қийнайди: нега шунча чора-тадбирларга қарамай, ўғриликлар, бюджет маблағларини талон-торож қилиш камаймаяпти? Энди бюджет маблағи талон-торож бўлса, мутасаддилар қаторида прокурорлар ҳам жавобгар бўлади”, — деди Шавкат Мирзиёев.