Урганчда ярим яланғоч ҳолда сумалак пиширганларга жазо берилди

Oбуна бўлиш
“Сумалак базми” иштирокчилари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан айбдор деб топилган.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Сахара” кафеси олдида ярим яланғоч ҳолда сумалак пиширган шахсларга жазо тайинланди.
Иш Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида кўриб чиқилди.
Ҳуқуқбузар сифатида жалб этилган хотин-қизлар ва гувоҳларнинг фикрлари эшитилган. Аёллар ўзининг қонунга хилоф хатти-ҳаракатларини тушуниб етганини ва айбидан пушаймонлигини маълум қилган.
“Сумалак базми” иштирокчилари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан айбдор деб топилган. Уларнинг уч нафарига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, қамоқда сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун суткасига БҲМнинг 15% миқдорида жами 551 200 сўм ундирилиши белгиланди.
Қолган уч нафарининг оилавий аҳволи, фарзандлари борлиги инобатга олиниб, БҲМнинг 5 баравари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида жаримага тортилган.
Эслатиб ўтамиз, Урганч шаҳридаги “Сахара” кафесида бир гуруҳ хотин-қизларнинг ярим яланғоч кийинган ҳолда сумалак пишириши жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлган эди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0