https://sputniknews.uz/20210323/otil-enaga-gulchera-boboulova-rossiyadan-deport-ilinadi-17899079.html
“Қотил энага” Гулчеҳра Бобоқулова Россиядан “депорт” қилинади
“Қотил энага” Гулчеҳра Бобоқулова Россиядан “депорт” қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Даволаниш якунлангандан сўнг ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулова Россиядан депортация қилинади. 23.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-23T11:49+0500
2021-03-23T11:49+0500
2021-03-23T11:54+0500
россия
қотил энага мавзуси
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/265/80/2658092_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_ad94f4c4d675b349dde74fea9dbc3a92.jpg
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Даволаниш якунлангандан сўнг ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулова Россиядан депортация қилинади. Бу ҳақда РИА Новости Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги маълумотларига асосан хабар қилди.2017 йил январ ойида Гулчеҳра Бобоқуловага касалхоналардан бирига мажбурий даволаниш учун жойлаштирилган.Эслатиб ўтамиз, қотиллик 2016 йил 29 феврал куни Москва шимоли-ғарбида содир этилди. Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, энага 4 яшар қизчанинг ота-онаси уйдан чиқиб кетишини кутиб турган ва шундан сўнг қизчанинг калласини кесиб олиб, квартирага ўт қўйган. Метро станцияси олдида қўлга олингунга қадар, Бобоқулова 20 дақиқаларга яқин қўлида қизчанинг кесилган бошини ушлаганча кўчада юрган, ўзига ўзи гапириб, полициячилар ва йўловчиларга пўписа қилган.Жиноят иши доирасида ўтказилган психолог-психиатрик экспертизасида маълум бўлишича, 39 ёшли Бобоқулова сурункали руҳий касалликка чалинган.Самарқанд вилоят Асаб-руҳий касалликликлар диспансери, Москвада ваҳший қотиллик амалга оширган энага Гулчеҳра Бобоқулова ҳақиқатдан ҳам касалхонада “ўткир шизофрения” касалидан даволанган ва психиатр рўйхатда турганини тасдиқлаганди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/265/80/2658092_322:0:1447:844_1920x0_80_0_0_b4bae468486defc61ee7226808d35082.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, қотил энага мавзуси, ўзбекистон
россия, қотил энага мавзуси, ўзбекистон
“Қотил энага” Гулчеҳра Бобоқулова Россиядан “депорт” қилинади
11:49 23.03.2021 (янгиланди: 11:54 23.03.2021) Даволаниш якунлангандан сўнг ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулова Россиядан депортация қилинади.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Даволаниш якунлангандан сўнг ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулова Россиядан депортация қилинади. Бу ҳақда РИА Новости Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги маълумотларига асосан хабар қилди.
2017 йил январ ойида Гулчеҳра Бобоқуловага касалхоналардан бирига мажбурий даволаниш учун жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, қотиллик 2016 йил 29 феврал куни Москва шимоли-ғарбида содир этилди.
Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, энага 4 яшар қизчанинг ота-онаси уйдан чиқиб кетишини кутиб турган ва шундан сўнг қизчанинг калласини кесиб олиб, квартирага ўт қўйган.
Метро станцияси олдида қўлга олингунга қадар, Бобоқулова 20 дақиқаларга яқин қўлида қизчанинг кесилган бошини ушлаганча кўчада юрган, ўзига ўзи гапириб, полициячилар ва йўловчиларга пўписа қилган.
Жиноят иши доирасида ўтказилган психолог-психиатрик экспертизасида маълум бўлишича, 39 ёшли Бобоқулова сурункали руҳий касалликка чалинган.
Самарқанд вилоят Асаб-руҳий касалликликлар диспансери, Москвада ваҳший қотиллик амалга оширган энага Гулчеҳра Бобоқулова ҳақиқатдан ҳам касалхонада “ўткир шизофрения” касалидан даволанган ва психиатр рўйхатда турганини тасдиқлаганди.