https://sputniknews.uz/20210323/fizika-fani-chuqurlashtirib-oqitiladigan-sinflar-175-ta-maktabda-tashkil-etiladi-17900102.html
Физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар 175 та мактабда ташкил этилади
Физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар 175 та мактабда ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул
2021-03-23T12:22+0500
2021-03-23T12:22+0500
2021-03-23T12:22+0500
жамият
таълим
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/17/17899787_0:0:3077:1731_1920x0_80_0_0_0be034fc0df0a2d53f3be865c8addddf.jpg
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Қарор билан 2021–2023 йилларда физика фанлари бўйича таълим сифатини ошириш ва физика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури (Комплекс дастур) тасдиқланди.Физика фани бўйича кадрларни, хусусан, қишлоқ жойлардаги мактабларнинг ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантириш Комплекс дастурнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. 2021–2022 йилларда босқичма-босқич республика ҳудудларида физика фанига ихтисослаштирилган жами 28 та таянч мактаби ташкил этилиб, уларга тегишли ОТМнинг кафедралари бириктирилади. Шунингдек, 2021–2023 йилларда жами 175 та мактабда физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этилади. 2021/2022 ўқув йилидан:2022 йил 1 январгача:- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги биттадан “Баркамол авлод” болалар мактабларида “STEM” физика клублари ташкил этилади; -физика фанидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади.- 2021/2022 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида 20 та умумтаълим муассасасида “виртуал лаборатория” лойиҳаси таълим жараёнига татбиқ этилади. 2022 йил 1 сентябрдан ихтисослаштирилган мактабларнинг физика фани бўйича миллий сертификатлаш тизимида максимал баллнинг 70 ва ундан юқори фоизини тўплаган физика фани ўқитувчиларига базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик устама ҳақи 50 фоиз миқдорида тўланади.
https://sputniknews.uz/20200322/Khorazmda-Khalaro-fizika-matematika-maktab-internati-tashkil-etildi-13731817.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/17/17899787_322:0:3051:2047_1920x0_80_0_0_5178814e4fa0c64046b9229c0d159072.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, таълим
Физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар 175 та мактабда ташкил этилади
2021–2022 йилларда босқичма-босқич республика ҳудудларида физика фанига ихтисослаштирилган жами 28 та таянч мактаби ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент
қарори қабул қилинди.
Қарор билан 2021–2023 йилларда физика фанлари бўйича таълим сифатини ошириш ва физика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури (Комплекс дастур) тасдиқланди.
Физика фани бўйича кадрларни, хусусан, қишлоқ жойлардаги мактабларнинг ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантириш Комплекс дастурнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
2021–2022 йилларда босқичма-босқич республика ҳудудларида физика фанига ихтисослаштирилган жами 28 та таянч мактаби ташкил этилиб, уларга тегишли ОТМнинг кафедралари бириктирилади.
Шунингдек, 2021–2023 йилларда жами 175 та мактабда физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этилади.
умумий ўрта таълим муассасаларида физика фани кенгроқ ўқитиладиган вариатив ўқув режаси жорий қилинади;
ихтисослаштирилган мактабларда физика фани таянч ўқув режада белгиланган ўқув соатлар доирасида ҳафтасига 3 соатдан ўқитилади.
2021 йил 1 октябргача физика фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув модуллари ишлаб чиқилади.
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги биттадан “Баркамол авлод” болалар мактабларида “STEM” физика клублари ташкил этилади;
-физика фанидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади.
- 2021/2022 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида 20 та умумтаълим муассасасида “виртуал лаборатория” лойиҳаси таълим жараёнига татбиқ этилади.
2022 йил 1 сентябрдан ихтисослаштирилган мактабларнинг физика фани бўйича миллий сертификатлаш тизимида максимал баллнинг 70 ва ундан юқори фоизини тўплаган физика фани ўқитувчиларига базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик устама ҳақи 50 фоиз миқдорида тўланади.