https://sputniknews.uz/20210323/elektr-tarmoqlariga-ulanishda-bir-martalik-tolov-joriy-etilishi-mumkin-17904021.html
Электр тармоқларига уланишда бир марталик тўлов жорий этилиши мумкин
Электр тармоқларига уланишда бир марталик тўлов жорий этилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистонда электр тармоққа уланиш учун бир марталик тўлов жорий қилиниши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг муҳокамага қўйилган қарор
2021-03-23T13:26+0500
2021-03-23T13:26+0500
2021-03-23T13:26+0500
иқтисод
ўзбекистон
электр энергияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/1e/15504906_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_f525d194aaa5b45988afd74fbe52dfb2.jpg
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистонда электр тармоққа уланиш учун бир марталик тўлов жорий қилиниши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг муҳокамага қўйилган қарор лойиҳасида келгусида маиший истеъмолчилардан ташқари қуввати 20 кВтгача ҳамда қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача бўлган янги истеъмолчиларни тармоққа улаш учун бир марталик тўлов жорий этиш кўзда тутилмоқда.Қарор билан юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади ва 2021 йил 1 августдан бошлаб кучга киритилади.Регламентга мувофиқ, истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш босқичлари уланган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларда тўрттадан биттага ва 50 кВтдан юқори истеъмолчиларда тўрттадан иккитага тушириш режалаштирилмоқда. Улашнинг барча босқичлари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда ELEKTR дастурий таъминоти ҳамда давлат хизматлари марказлари, ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали амалга оширилади.Лойиҳага кўра, қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) тайёр ҳолда электр тармоқларига уланиш бўйича Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (ҲЭТК)га БҲМнинг 30 баравари (7,35 млн сўм) миқдорида бир марталик тўловни амалга оширади. Корхона электр тармоғига 10 иш куни давомида уланади.Қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача бўлган истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш бўйича ҲЭТКга БҲМнинг 60 баравари (14,7 млн сўм) миқдорида бир марталик тўловни амалга оширади, электр таъминоти шартномасини (оферта) имзолайди ва истеъмолчи 20 иш куни муддатда электр тармоқларига ҲЭТК томонидан улаб бериладиҲЭТКга тўланадиган бир марталик тўлов суммаси қуйидагича тақсимланади:2021 йил 22 март ҳолатига БҲМ – 245 минг сўмни ташкил қилади.
https://sputniknews.uz/20210126/Elektr-energetika-soasidagi-standartlar-ayta-krib-chiilmoda-15867922.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/1e/15504906_301:0:3032:2048_1920x0_80_0_0_798752156d3329b3b681b7dae5dacea0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, электр энергияси
иқтисод, ўзбекистон, электр энергияси
Электр тармоқларига уланишда бир марталик тўлов жорий этилиши мумкин
Ўзбекистонда юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш тартибида ўзгариш юз бериши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистонда электр тармоққа уланиш учун бир марталик тўлов жорий қилиниши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг муҳокамага қўйилган
қарор лойиҳасида келгусида маиший истеъмолчилардан ташқари қуввати 20 кВтгача ҳамда қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача бўлган янги истеъмолчиларни тармоққа улаш учун бир марталик тўлов жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Қарор билан юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади ва 2021 йил 1 августдан бошлаб кучга киритилади.
Регламентга мувофиқ, истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш босқичлари уланган қуввати 50 кВтгача бўлган истеъмолчиларда тўрттадан биттага ва 50 кВтдан юқори истеъмолчиларда тўрттадан иккитага тушириш режалаштирилмоқда. Улашнинг барча босқичлари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда ELEKTR дастурий таъминоти ҳамда давлат хизматлари марказлари, ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали амалга оширилади.
Лойиҳага кўра, қуввати 20 кВтгача бўлган истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) тайёр ҳолда электр тармоқларига уланиш бўйича Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (ҲЭТК)га БҲМнинг 30 баравари (7,35 млн сўм) миқдорида бир марталик тўловни амалга оширади. Корхона электр тармоғига 10 иш куни давомида уланади.
Қуввати 20 кВтдан 50 кВтгача бўлган истеъмолчилар электр тармоқларига уланиш бўйича ҲЭТКга БҲМнинг 60 баравари (14,7 млн сўм) миқдорида бир марталик тўловни амалга оширади, электр таъминоти шартномасини (оферта) имзолайди ва истеъмолчи 20 иш куни муддатда электр тармоқларига ҲЭТК томонидан улаб берилади
ҲЭТКга тўланадиган бир марталик тўлов суммаси қуйидагича тақсимланади:
97 фоизи – ҲЭТКнинг банк ҳисобварағига;
2 фоизи – “Ўзэнергоинспекция” банк ҳисобварағига;
1 фоиз – танлов савдолари якунида ғолиб бўлган, онлайн платформа яратган ташкилот ҳисобварағига ўтказилади.
2021 йил 22 март ҳолатига БҲМ – 245 минг сўмни ташкил қилади.