Худойберди Тўхтабоев вафот этди

© КитобхонХудойберди Тўхтабоев
Худойберди Тўхтабоев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон болаларининг севимли шоири, ўнлаб саргузашт қиссалар муаллифи Худойберди Тўхтабоев 89 ёшида оламдан ўтди.
ТОШКЕНТ, 22 мар - Sputnik. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев вафот этди, деб хабар қилмоқда Хабар.уз.
Ўзбекистон болаларининг севимли ёзувчиси 21 март куни 89 ёшида оламдан ўтди.
Худойберди Тўхтабоев 1932 йил 17 декабрда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида туғилган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг 1949 йилда Қўқон Педагогика институтини, 1955 йилда эса ТошДУ филология факултетининг логика-психология бўлимида ўқиган.
Худойберди Тўхтабоев меҳнат фаолиятини Фарғона вилоятида мактаб ўқитувчилигидан бошлаган. 1958 йилдан бошлаб "Тошкент оқшоми", "Совет Ўзбекистони", "Тошкент ҳақиқати", "Қизил Ўзбекистон" газеталарида, "Гулистон", "Гулхан", "Шарқ юлдузи", "Ёш куч" журналларида, "Камалак" нашриётида ишлади ва "Олтин мерос" республика жамғармасига раҳбарлик қилган.
Унинг биринчи ҳикоялар тўплами "Шошқалоқ" 1961 йилда эълон қилинди.Худойберди Тўхтабоев Ҳамза номидаги Давлат мукофоти, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" (1982) унвони совриндори, Ўзбекистон халқ ёзувчисидир (1991).
Худойберди Тўхтабоевнинг "Сеҳрли қалпоқча", "Сариқ девни миниб", "Сариқ девнинг ўлими", "Беш болали йигитча", "Қасоскорнинг олтин боши", "Йиллар ва йўллар", "Сеҳргарлар жанги ёки ширин қовунлар мамлакатида", "Мунгли кўзлар", "Сир очилди", "Омонбой ва Давронбой саргузашти", "Жаннати одамлар", "Шошқалоқ", "Сўқмоқлар" ва бошқа асарлари қайта-қайта нашр этиладиган Ўзбекистон болаларининг севимли китобларига айланган.
Ушбу асарларнинг айримлари бир неча тилларга таржима қилинган.
Янгиликлар лентаси
0