Жиноят Кодексига муҳим ўзгаришлар киритилмоқда

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишОсужденный пожизненно, отбывающий наказание в Федеральном казенном учреждении. Иллюстративное фото
Осужденный пожизненно, отбывающий наказание в Федеральном казенном учреждении. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда Инсонпарварлик комиссиялари ташкил этилади ва улар маҳкумларни муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш масаласи билан шуғулланади.
ТОШКЕНТ, 22 мар – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига бир қатор муҳим ўзгаришлар киритилмоқда. Бу ҳақида ИИВ ташаббуси билан ишлаб чиқилган янги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган.
Янги Кодекснинг 15 моддасига кўра, Ўзбекистон суд-ҳуқуқи тизимида Инсонпарварлик комиссиялари ташкил этилади.
Инсонпарварлик комиссиялари Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир минтақасида тузилади. Комиссия таркибига Олий Мажлис, Халқ депутатлари кенгашлари депутатлари, ўз-ўзини бошлқариш ташкилотларининг ҳаётий тажриба ва аҳоли орасида обрўга эга вакилларидан иборат бўлади.
Инсонпарварлик комиссияси раиси этиб Халқ депутатлари кенгаши депутати тайинланади. Инсонпарварлик комиссияси аъзолари сони беш кишидан кам бўлмаслиги лозим.
Инсонпарварлик комиссиясининг асосий вазифаси:
маҳкумларни муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш масаласини кўриб чиқиш учун тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш;
маҳкумларни муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришга тақдим этиш ёки тақдим этишни рад этиш ҳақида хулоса бериш.
Маҳбусга доир ҳужжатлар тўплами - ҳудудий жазони ижро этиш бўлинмалари томонидан тайёрланади.
Маҳкумлар пенсия таъминотини ҳам қуйидаги ўзгаришлар кутмоқда:
407 – модда: Жазони ижро этиш муассасалари ёки уларнинг ташкилотлари томонидан озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар учун солиқ тўланмайди”;
408 – модда: Озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар ихтиёрий равишда ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида солиқ тўлайдилар”;
Қонун изоҳида айтилишига кўра, киритилаётган ушбу ўзгаришлардан қуйидаги натижалар кутилмоқда:
1.
халқаро стандарт ва илғор хорижий тажрибани миллий хусусиятлар ҳамда шароитни ҳисобга олган ҳолда жиноят ва жиноят-ижроия қонунчилигига имплементация қилиш орқали қонунчиликни янада такомиллаштирилишини;
2.
жиноят ва жиноят-ижроия қонунчилигининг асосий тамойилларини мустаҳкамлаш, маҳкумларни аҳлоқан тузатишнинг таъсирчан механизмларини яратиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари доирасини кенгайтирилишини;
3.
жазони ижро этиш тизими очиқлиги ва шаффофлиги устидан жамоатчилик назорати ролини такомиллаштирилишини;
4.
маҳкумларда қонунга итоаткор хулқни шакллантириш ва улар томонидан жиноятлар содир этилишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлиги ошишини таъминлайди.
Янги қонун лойиҳаси 3 апрелга қадар умумхалқ муҳокамасида бўлади.
Янгиликлар лентаси
0