https://sputniknews.uz/20210322/erni-ozboshimchalik-bilan-egallab-olganlar-haqida-xabar-berganlar-ragbatlantirilishi-mumkin-17879115.html
Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилиши мумкин
Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистонда яна бир соҳада қонунбузарлик ҳақида хабар берган фуқароларга пул мукофоти бериш таклиф қилинмоқда. Тегишли қонун
2021-03-22T12:57+0500
2021-03-22T12:57+0500
2021-03-22T12:57+0500
жамият
ўзбекистон
мукофот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177569_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_42894f4ddf1101ad677df78d82814088.jpg
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистонда яна бир соҳада қонунбузарлик ҳақида хабар берган фуқароларга пул мукофоти бериш таклиф қилинмоқда. Тегишли қонун лойиҳасини Адлия вазирлиги жамоатчилик муҳокамасига қўйган.Тегишли қонун лойиҳаси билан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб фото ва видео орқали ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ундан мақсадсиз фойдаланиш, уларда ноқонуний объектлар қуриш ҳамда тегишли ҳужжатларда белгиланганидан ортиқча ердан фойдаланиш тўғрисида аниқланган ҳолатлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш таклиф қилинмоқда.Уларга ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан БҲМнинг 10% (24 500 сўм) миқдоридаги пул мукофоти берилиши мумкин.Қонун лойиҳаси билан 2021 йил 1 августдан бошлаб янги ажратилган ер участкаси ёки қурилган (қурилиши тугалланмаган) бошқа кўчмас мулк объектининг фасад қисмида уларнинг эгалари томонидан QR-код жойлаштирилиши кўзда тутилмоқда.Шу мақсадда 1 августгача барча ер фонди участкалари, бино ва иншоотлар, шу жумладан енгил қурилмалар хатловдан ўтказилиб, давлат реестрига QR-код бириктирилади.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда фуқаролар нотўғри жойда ахлат ташланганлик, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганликлари учун пул мукофоти белгиланган.
https://sputniknews.uz/20200821/Korruptsiyaga-arshi-kurashda-rdam-bergan-fuarolar-pul-mukofoti-oladi---yangi-onun-14812335.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177569_256:0:2987:2048_1920x0_80_0_0_8ccae79d654fe0005f55fb9d132fbcf0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, мукофот
жамият, ўзбекистон, мукофот
Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилиши мумкин
2021 йил 1 сентябрдан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ундан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш таклиф қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистонда яна бир соҳада қонунбузарлик ҳақида хабар берган фуқароларга пул мукофоти бериш таклиф қилинмоқда. Тегишли
қонун лойиҳасини Адлия вазирлиги жамоатчилик муҳокамасига қўйган.
Тегишли қонун лойиҳаси билан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб фото ва видео орқали ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ундан мақсадсиз фойдаланиш, уларда ноқонуний объектлар қуриш ҳамда тегишли ҳужжатларда белгиланганидан ортиқча ердан фойдаланиш тўғрисида аниқланган ҳолатлар ҳақида хабар берган шахсларни рағбатлантириш таклиф қилинмоқда.
Уларга ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан БҲМнинг 10% (24 500 сўм) миқдоридаги пул мукофоти берилиши мумкин.
Қонун лойиҳаси билан 2021 йил 1 августдан бошлаб янги ажратилган ер участкаси ёки қурилган (қурилиши тугалланмаган) бошқа кўчмас мулк объектининг фасад қисмида уларнинг эгалари томонидан QR-код жойлаштирилиши кўзда тутилмоқда.
Шу мақсадда 1 августгача барча ер фонди участкалари, бино ва иншоотлар, шу жумладан енгил қурилмалар хатловдан ўтказилиб, давлат реестрига QR-код бириктирилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда фуқаролар нотўғри жойда
ахлат ташланганлик,
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берганликлари учун пул мукофоти белгиланган.