Бухороликлар жамоат транспортида ниқобсиз юриш тақиқлангани ҳақида огоҳлантирилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПассажирам выдают перчатки в общественном транспорте Ташкента
Пассажирам выдают перчатки в общественном транспорте Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.03.2021
Oбуна бўлиш
Тартибга риоя қилмаганларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилади ва жаримага тортилади.
ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Бухоро вилоятида ҳам ҳам жамоат транспортида ниқобсиз юриш тақиқланди. Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Бошқарма фуқароларни автотранспорт ва жамоат транспортлари хизматларидан фойдаланилганда ҳамда йирик савдо марказлари ва аҳоли гавжум жойларда ниқоб тақиш ҳамда ижтимоий масофани сақлаш режимига қатъий риоя қилишга чақирган.
“Ниқобсиз юриш қатъиян ман қилинади. Тартибга риоя қилмаганларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилади ва жаримага тортилади”, - дейилган.
Сўров
Касаллик авж олса, яна карантин жорий этиш керакми?
Хабарда фақатгина ижтимоий масофага ва мажбурий ниқоб тақиш режимига қатъий риоя қилиниши касалланиш тарқалишининг олдини олишга ёрдам бериши қўшимча қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида карантин талабларига риоя қилиш қатъий назоратга олиниши хабар қилинган эди. Ўз навбатида, Адлия вазирлиги жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юрганлик учун жарима борлиги ва у бекор қилинмаганини фуқароларга эслатган.
Янгиликлар лентаси
0