https://sputniknews.uz/20210321/xalq-demokratik-partiyasi-prezidentlik-sayloviga-tayyorgarlikni-boshladi-17870267.html
Халқ демократик партияси президентлик сайловига тайёргарликни бошлади
Халқ демократик партияси президентлик сайловига тайёргарликни бошлади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ижроия қўмитаси ҳайъатининг тегишли қарори қабул қилинди — сайловга тайёргарлик жараёнлари
2021-03-21T15:38+0500
2021-03-21T15:38+0500
2021-06-21T13:10+0500
сиёсат
сайловлар
ўзбекистонда президент сайловлари-2021
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1307/60/13076035_0:0:2469:1390_1920x0_80_0_0_8fd56dbcbca7c42e194304ea88cb274d.jpg
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ижроия қўмитаси ҳайъатининг тегишли қарори қабул қилинди — сайловга тайёргарлик жараёнлари бошлади. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилмоқда.Таъкидланишича, Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этиш учун Халқ демократик партияси томонидан кўрсатиладиган номзоднинг сайловолди дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.Дастурда бир қатор долзарб ижтимоий масалаларда таклифларни илгари суриш мўлжалланмоқда. Бунинг учун партиянинг 44 банддан иборат чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.Сайловолди дастури лойиҳасини тайёрлашда илмий доиралар ва партия аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ва муҳокамалар ўтказиш, аҳолини ўйлантираётган, ечимини кутиб турган масалаларни ҳал қилиш бўйича янгича ёндашувлар ҳамда таклифларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади.ХДП Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов 20 март куни Самарқанд вилоятида, ўтган ҳафтада Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида шу масала бўйича дастлабки мулоқотларни ўтказган.“Партия дастури кабинетда ўтириб ёзилиши керак эмас. У одамлар, партия аъзоларининг таклифлари асосида шакллантирилганда ҳаётий бўлади, халқимиз манфаатларига хизмат қилади. Халқ демократик партияси ўз электорати, жамоатчилик вакиллари иштирокида, республика бўйлаб очиқ мулоқот ва муҳокамаларни ташкил этади” — дейилган хабарда.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайловлари декабрь ойидан октябрга кўчирилган эди. Сайловлар жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210119/zbekistonda-prezident-sayloviga-tayrgarlik-achondan-boshlanishi-aytildi-15815347.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1307/60/13076035_200:0:2395:1646_1920x0_80_0_0_c1deb0224559dc5c218d325a287e37a2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, сайловлар, ўзбекистонда президент сайловлари-2021
сиёсат, сайловлар, ўзбекистонда президент сайловлари-2021
Халқ демократик партияси президентлик сайловига тайёргарликни бошлади
15:38 21.03.2021 (янгиланди: 13:10 21.06.2021) Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этиш учун ХДП томонидан кўрсатиладиган номзоднинг сайловолди дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ижроия қўмитаси ҳайъатининг тегишли қарори қабул қилинди — сайловга тайёргарлик жараёнлари бошлади. Бу ҳақда партия матбуот хизмати
хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этиш учун Халқ демократик партияси томонидан кўрсатиладиган номзоднинг сайловолди дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
Дастурда бир қатор долзарб ижтимоий масалаларда таклифларни илгари суриш мўлжалланмоқда. Бунинг учун партиянинг 44 банддан иборат чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Сайловолди дастури лойиҳасини тайёрлашда илмий доиралар ва партия аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари билан очиқ мулоқот ва муҳокамалар ўтказиш, аҳолини ўйлантираётган, ечимини кутиб турган масалаларни ҳал қилиш бўйича янгича ёндашувлар ҳамда таклифларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади.
ХДП Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов 20 март куни Самарқанд вилоятида, ўтган ҳафтада Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида шу масала бўйича дастлабки мулоқотларни ўтказган.
“Партия дастури кабинетда ўтириб ёзилиши керак эмас. У одамлар, партия аъзоларининг таклифлари асосида шакллантирилганда ҳаётий бўлади, халқимиз манфаатларига хизмат қилади. Халқ демократик партияси ўз электорати, жамоатчилик вакиллари иштирокида, республика бўйлаб очиқ мулоқот ва муҳокамаларни ташкил этади” — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайловлари декабрь ойидан октябрга кўчирилган эди. Сайловлар жорий йил 24 октябрь куни бўлиб
ўтиши кутилмоқда.