“Биз Европа эмасмиз”: Алишер Қодиров айрим рекламаларни танқид қилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваАлишер Кадиров, председатель партии"Миллий тикланиш" и заместитель спикера Законодательной палаты
Алишер Кадиров, председатель партииМиллий тикланиш и заместитель спикера Законодательной палаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров рекламаларда давлат тили оёқости қилинаётгани ва унда ҳаёсизлик ва порнография элементлари борлигини кескин танқид қилди.
“Биз Европа эмасмиз. Рекламада давлат тили оёқости қилингани етмагандек, ҳаёсизлик ва порнография элементлари ҳам бемалол бўлиб қолди. Буни нормал ҳолат сифатида қабул қилиш мумкин эмас!”, - дея ёзган Қодиров ўзининг телеграм каналида.
“Рекламанинг мазмуни ва шакли тубдан қайта кўриб чиқилиши керак. “Миллий тикланиш” партияси “Реклама тўғрисида”ги қонунни янги таҳрирда кўриб чиқишни бошлади”, - дея қўшимча қилган у.
В Узбекистане найдены ответственные за баннеры со скрытой рекламой наркотиков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2020
Реклама ўзбек тилида бўлиши керак - бош вазир
Ўзбекистонда “Реклама тўғрисидаги” қонун 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган. шу пайтгача ҳужжатга бир неча марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Қонуннинг 6-моддасида рекламада порнографияни тарқатиш тақиқланиши кўрсатилган.
Янгиликлар лентаси
0