https://sputniknews.uz/20210320/ashadarda-khotini-bilan-zhanzhaldan-sng-er-z-uyini-portlatdi-17859331.html
Қашқадарёда хотини билан жанжалдан сўнг эр ўз уйини портлатди
Қашқадарёда хотини билан жанжалдан сўнг эр ўз уйини портлатди
Sputnik Ўзбекистон
тошкент, 20 мар – sputnik. қашқадарё вилояти қарши туманида яшовчи эркак оилавий келишмовчиликлар оқибатида уйини портлатиб юборди. бу ҳақда "замон"
2021-03-20T08:34+0500
2021-03-20T08:34+0500
2021-04-01T16:41+0500
жамият
ҳодисалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/07/16149835_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_5f0db4c95df3ed77ecee8ba5005cae30.jpg
ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik. Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи эркак оилавий келишмовчиликлар оқибатида ўзи яшайдиган хонадонни портлатиб юборди, деб хабар берилди "Замон" информацион дастурида.Репортажда айтилишича, ҳодиса Қарши туманидаги "Ширкент" маҳалласида содир бўлган. Байрам арафасида эр-хотин ўртасида жанжал чиққан. Эри томонидан калтакланиб, ҳақоратланган аёл маҳалла инспекторига қўнғироқ қилиб, эри оила аъзоларининг ҳаммасини ўлдириш билан таҳдид қилаётганини айтади.Воқеа жойига маҳалла котиби ва нозири етиб келганида, эркак уларни кўриб янада жазавага тушиб, уй ичига кириб кетган. Ўша вақтда у газ балонни очиб қўйган бўлган.Профилактика инспектори эркакни тинчлантириш учун пуйга қайтиб кирганида, эркак ис газига тўлиб турган хонада гугурт чаққан ва уйни портлатиб юборган.Оқибатда маҳалла котиби ва нозири тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган. Шунингдек, уйнинг ошхона ва ётоқхона қисми қулаб тушган."Жаҳлим чиқиб турган эди. Ўзимни кўрсатмоқчи бўлдимми, билмайман. Хотиним у деди, мен бу дедим. Қилган ишимдан пушаймонман, азобини кўряпман", — дейди сюжет охирида эркак.Айни вақтда туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210225/Samarandda-khotini-va-uning-zhazmanini-ldirgan-erkak-uzo-muddatga-amaldi-16077530.html
https://sputniknews.uz/20200403/ashadarlik-erkak-rashk-tufayli-z-khotinini-aron-bilan-bib-ldirdi-13838002.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/07/16149835_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_1f1fffb4c2e7ccb125e8d0e53c34d9c7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ҳодисалар
Қашқадарёда хотини билан жанжалдан сўнг эр ўз уйини портлатди
08:34 20.03.2021 (янгиланди: 16:41 01.04.2021) Қашқадарёлик эркак 8-март арафасида хотини билан жанжаллашиб, қаттиқ жазавага тушган ва газ балонни очиб, уйни ичи газга тўлгач, гугурт чақиб, хонадонни портлатган. Ушбу ҳодиса оқибатида эр-хотинни яраштиришга келган маҳалла котиби ва инспектор жабрланган
ТОШКЕНТ, 20 мар – Sputnik. Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи эркак оилавий келишмовчиликлар оқибатида ўзи яшайдиган хонадонни портлатиб юборди, деб хабар берилди "Замон" информацион дастурида.
Репортажда айтилишича, ҳодиса Қарши туманидаги "Ширкент" маҳалласида содир бўлган. Байрам арафасида эр-хотин ўртасида жанжал чиққан. Эри томонидан калтакланиб, ҳақоратланган аёл маҳалла инспекторига қўнғироқ қилиб, эри оила аъзоларининг ҳаммасини ўлдириш билан таҳдид қилаётганини айтади.
Воқеа жойига маҳалла котиби ва нозири етиб келганида, эркак уларни кўриб янада жазавага тушиб, уй ичига кириб кетган. Ўша вақтда у газ балонни очиб қўйган бўлган.
Профилактика инспектори эркакни тинчлантириш учун пуйга қайтиб кирганида, эркак ис газига тўлиб турган хонада гугурт чаққан ва уйни портлатиб юборган.
Оқибатда маҳалла котиби ва нозири тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган. Шунингдек, уйнинг ошхона ва ётоқхона қисми қулаб тушган.
"Жаҳлим чиқиб турган эди. Ўзимни кўрсатмоқчи бўлдимми, билмайман. Хотиним у деди, мен бу дедим. Қилган ишимдан пушаймонман, азобини кўряпман", — дейди сюжет охирида эркак.
Айни вақтда туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.