Икки юз нафарга яқин ўзбекистонлик ишлаш учун Россияга жўнаб кетди
12:57 19.03.2021 (янгиланди: 13:04 19.03.2021)
© Агенство внешней миграции республики УзбекистанВ Амурскую область на работу прибыли 197 граждан республики Узбекистан
© Агенство внешней миграции республики Узбекистан
Oбуна бўлиш
Россия Федерациясининг Амур вилоятидаги “ПСП” МЧЖда ишлаш учун 197 нафар фуқаро Тошкент-Новосибирск йўналиши бўйича жўнаб кетди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Россия Федерациясининг Амур вилоятидаги “ПСП” МЧЖда ишлаш учун 197 нафар фуқаро Тошкент-Новосибирск йўналиши бўйича жўнаб кетди, деб хабар қилди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.
© Агенство внешней миграции республики УзбекистанВ Амурскую область на работу прибыли 197 граждан республики Узбекистан
В Амурскую область на работу прибыли 197 граждан республики Узбекистан
© Агенство внешней миграции республики Узбекистан
Фуқароларга одам савдоси билан боғлиқ жиноят қурбони бўлиб қолишнинг олдини олиш мақсадида тушунтириш берилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилди.
Меҳнат мигрантлари Россияда белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.
© Агенство внешней миграции республики УзбекистанВ Амурскую область на работу прибыли 197 граждан республики Узбекистан
В Амурскую область на работу прибыли 197 граждан республики Узбекистан
© Агенство внешней миграции республики Узбекистан
Агентлик томонидан иш берувчи компаниялар ва ваколатли ташкилотлар билан музокаралар натижасида эришилган келишувларга мувофиқ чет элда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликлар қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг турли соҳаларига ишга жалб этилмоқда.