https://sputniknews.uz/20210318/prezident-chinoz-tumanidagi-tomchilab-suoriladigan-erlarni-borib-krdi-17830793.html
Президент Чиноз туманидаги томчилаб суғориладиган ерларни бориб кўрди
Президент Чиноз туманидаги томчилаб суғориладиган ерларни бориб кўрди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 18 мар - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чиноз туманига бориб, сув хўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
2021-03-18T14:58+0500
2021-03-18T14:58+0500
2021-03-18T14:58+0500
иқтисод
президент
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/12/17826247_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ada50454e3da178accf0c31c379ae3b9.jpg
ТОШКЕНТ, 18 мар - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чиноз туманига бориб, сув хўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.Чиноз туманида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, бу соҳага хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган эди.Чиноз тумани Янгиобод қишлоғида сув тежовчи технологияларни татбиқ этиш ва 1 миллион 350 минг доллар инвестиция эвазига 850 гектар ер қайта ўзлаштирилган. Жами 202 минг куб метр сиғимга эга 3 та сув ҳавзаси барпо этилиб, экинларни томчилатиб суғориш амалиёти йўлга қўйилган.Янги қўриқ ернинг 702 гектарига қўшқатор усулда, плёнка остида “Андижон-72” навли пахта экилади. Бунинг учун замонавий сеялкалар олиб келинган. Улар чигит экиш билан бир вақтда томчилатиб суғориш шлангларини ўрнатиб, плёнка билан ёпиб кетади.148 гектарда экспортбоп полиз маҳсулотлари етиштирилади. Жумладан, унинг бир қисми ишсиз ёшларга бўлиб берилади.Қайта фойдаланишга киритилган бу ерларда 220 киши доимий, 1 минг 200 дан зиёд аҳоли мавсумий иш билан таъминланади.Маълумки, глобал иқлим ўзгариши туфайли сув ресурслари тақчиллиги йилдан йилга кучайиб бормоқда. Сўнгги 50 йил давомида Марказий Осиёдаги музликлар майдони тахминан 30 фоизга қисқарган. Қишлоқ хўжалиги экинлари асосан эгатлаб суғорилмоқда. Кўп ерлар лазерли ускуна билан текисланмаган. Коллектор-дренаж тармоқлари эскирган. Буларнинг оқибатида сув жуда кўп исроф бўлмоқда.Лекин айни пайтда аҳоли сони ўсиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб ортмоқда. Шу боис давлатимиз раҳбари сувни тежаш, унинг аниқ ҳисобини юритиш ва самарали фойдаланиш жуда муҳим.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/12/17826247_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_115b26f8ab54ae759e350b5a00e2f36e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, президент, сув
Президент Чиноз туманидаги томчилаб суғориладиган ерларни бориб кўрди
Чиноз туманида хорижий инвестициялар ва сув тежовчи технологияларни татбиқ этиш натижасида 850 гектар ер қайта ўзлаштирилган.
ТОШКЕНТ, 18 мар - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чиноз туманига бориб, сув хўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Чиноз туманида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш, бу соҳага хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланган эди.
Чиноз тумани Янгиобод қишлоғида сув тежовчи технологияларни татбиқ этиш ва 1 миллион 350 минг доллар инвестиция эвазига 850 гектар ер қайта ўзлаштирилган. Жами 202 минг куб метр сиғимга эга 3 та сув ҳавзаси барпо этилиб, экинларни томчилатиб суғориш амалиёти йўлга қўйилган.
Янги қўриқ ернинг 702 гектарига қўшқатор усулда, плёнка остида “Андижон-72” навли пахта экилади. Бунинг учун замонавий сеялкалар олиб келинган. Улар чигит экиш билан бир вақтда томчилатиб суғориш шлангларини ўрнатиб, плёнка билан ёпиб кетади.
148 гектарда экспортбоп полиз маҳсулотлари етиштирилади. Жумладан, унинг бир қисми ишсиз ёшларга бўлиб берилади.
- Экишдан олдин сотишни ўйлаш керак. Ерни тадбиркорга бериш зарур. Чунки у бозорни билади, рақобатни билади, - деди Шавкат Мирзиёев.
Қайта фойдаланишга киритилган бу ерларда 220 киши доимий, 1 минг 200 дан зиёд аҳоли мавсумий иш билан таъминланади.
Маълумки, глобал иқлим ўзгариши туфайли сув ресурслари тақчиллиги йилдан йилга кучайиб бормоқда. Сўнгги 50 йил давомида Марказий Осиёдаги музликлар майдони тахминан 30 фоизга қисқарган. Қишлоқ хўжалиги экинлари асосан эгатлаб суғорилмоқда. Кўп ерлар лазерли ускуна билан текисланмаган. Коллектор-дренаж тармоқлари эскирган. Буларнинг оқибатида сув жуда кўп исроф бўлмоқда.
Лекин айни пайтда аҳоли сони ўсиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб ортмоқда. Шу боис давлатимиз раҳбари сувни тежаш, унинг аниқ ҳисобини юритиш ва самарали фойдаланиш жуда муҳим.