Бу йилги тест синовлари ҳам стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин – ДТМ

© AFP / YURI KORSUNTSEVУзбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2021
Oбуна бўлиш
50 460 нафар абитуриент учун мўлжалланган 103 та катта сиғимли ёпиқ бино, 60 570 нафар абитуриентга мўлжалланган 66 та стадион ва хиёбон тайёрланяпти.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Фарҳод Мирзаев бу йилги тест синовлари ҳам стадионлар ва хиёбонларда ўтказилишини истисно қилмади.
Унинг сўзларига кўра, айни пайтда ДТМ томонидан тестларни ўтказиш бўйича икки хил сценарий устида иш олиб борилмоқда;
тест синовларини анъанавий шаклда катта сиғимли биноларда ўтказиш;
пандемия шароитида тест синовларини 2020 йилдаги каби очиқ майдонларда ўтказиш.
Бунинг учун тест синови ўтказиладиган жойлар танланиб, режа-чизмалари тайёрланган. 50 460 нафар абитуриент учун мўлжалланган 103 та катта сиғимли ёпиқ бино, 60 570 нафар абитуриентга мўлжалланган 66 та стадион ва хиёбон тайёрланяпти.
Мирзаев, шунингдек, абитуриентларга олий таълим муассасаларига кириш учун имтиёз бериш ва уларни тасдиқлаш ваколатига эга бўлган масъул вазирлик ва идоралар билан имтиёзлар реестри шакллантирилаётганини қўшимча қилди.
Узбекские студенты сдают вступительные экзамены под открытым небом в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Жорий йилда тест синови топшириладиган фанлар тасдиқланди
Бунинг учун Давлат тест маркази томонидан махсус платформа ишлаб чиқилган ва тегишли вазирлик ва идораларга имтиёзларни киритиш учун керакли маълумотлар тақдим этилган.
2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати таълим йўналишларига кириш тест синовларида 1,6 млн. нафар абитуриент иштирок этиши кутилмоқда. Ҳужжатлар онлайн қабул қилинади.
Янгиликлар лентаси
0