https://sputniknews.uz/20210317/tadbirkor-mamlakatga-vaktsina-olib-kelib-emlashni-pullik-qilishi-mumkinmi-17814955.html
Тадбиркор мамлакатга вакцина олиб келиб, эмлашни пуллик қилиши мумкинми
Тадбиркор мамлакатга вакцина олиб келиб, эмлашни пуллик қилиши мумкинми
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев
2021-03-17T18:37+0500
2021-03-17T18:37+0500
2021-04-02T20:54+0500
жамият
эмлаш
вакцина
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/14/16049846_0:0:3175:1787_1920x0_80_0_0_25a5a2125d876d96b0445ffb2ea56c36.jpg
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев хусусий сектор коронавирусга қарши вакцинани Ўзбекистонга олиб келиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилмоқда.У 4,1 миллиондан ортиқ аҳоли, биринчи навбатда, қариялар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим ходимлари бепул эмланишини эслатиб ўтди. Юсупалиевнинг сўзларига кўра, “Темир дафтар”га киритилган фуқароларни ҳам бепул эмлашга ҳаракат қилинади. “Лекин шу билан бирга аҳолимизга фақатгина бепул эмас, балки пуллик эмланиш имкониятини яратишимиз керак. Бу масала бўйича аниқлик киритишимиз керак, ҳозирги кунда вакцина танқислиги туфайли давлат хусусий сектори вакцина олиб кира олмаяпти. Сабаби дунё бўйича вакцина етишмаяпти. Агар хусусий сектор вакцинани Ўзбекистонга бемалол олиб кириб, ўзи эмласа ҳеч қандай эътирозлар йўқ”, - деди у АОКАдаги матбуот анжуманида.Вазир ўринбосари бунинг учун ССВ томонидан лицензия берилишини таъкидлади. Бугунги кунда республика бўйича 90 тага яқин эмлашни ўтказиш учун шундай лицензияга эга бўлган хусусий ташкилотлар бор.“Улар, албатта, (вакцинани – таҳр.) олиб кириши мумкин ва пуллик асосда эмланиши мумкин”, - дея хулоса қилди Юсупалиев.
https://sputniknews.uz/20210317/sputnik-v-17812106.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/14/16049846_329:0:3058:2047_1920x0_80_0_0_b47b5210c460074839a3b11cf9655a87.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, эмлаш, вакцина, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, эмлаш, вакцина, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Тадбиркор мамлакатга вакцина олиб келиб, эмлашни пуллик қилиши мумкинми
18:37 17.03.2021 (янгиланди: 20:54 02.04.2021) Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Баҳодир Юсупалиев хусусий сектор коронавирусга қарши вакцинани мамлакатга олиб келиши мумкинлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев хусусий сектор коронавирусга қарши вакцинани Ўзбекистонга олиб келиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири
хабар қилмоқда.
У 4,1 миллиондан ортиқ аҳоли, биринчи навбатда, қариялар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим ходимлари
бепул эмланишини эслатиб ўтди. Юсупалиевнинг сўзларига кўра, “Темир дафтар”га киритилган фуқароларни ҳам бепул эмлашга ҳаракат қилинади.
“Лекин шу билан бирга аҳолимизга фақатгина бепул эмас, балки пуллик эмланиш имкониятини яратишимиз керак. Бу масала бўйича аниқлик киритишимиз керак, ҳозирги кунда вакцина танқислиги туфайли давлат хусусий сектори вакцина олиб кира олмаяпти. Сабаби дунё бўйича вакцина етишмаяпти. Агар хусусий сектор вакцинани Ўзбекистонга бемалол олиб кириб, ўзи эмласа ҳеч қандай эътирозлар йўқ”, - деди у АОКАдаги матбуот анжуманида.
Вазир ўринбосари бунинг учун ССВ томонидан лицензия берилишини таъкидлади. Бугунги кунда республика бўйича 90 тага яқин эмлашни ўтказиш учун шундай лицензияга эга бўлган хусусий ташкилотлар бор.
“Улар, албатта, (вакцинани – таҳр.) олиб кириши мумкин ва пуллик асосда эмланиши мумкин”, - дея хулоса қилди Юсупалиев.