Ўзбекистон Қирғизистонга буғдой ва пахта уруғларини етказиб беради

© Sputnik / Константин ЧалабовЗерна пшеницы
Зерна пшеницы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.03.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Қирғизистонга 10 минг туп мевали дарахтларнинг кўчатлари, минг тонна буғдой уруғлари ва 500 тонна пахта уруғларини етказиб беради.
ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Ўзбекистон Қирғизистонга 10 минг туп мевали дарахтларнинг кўчатлари, минг тонна буғдой уруғлари ва 500 тонна пахта уруғларини етказиб беради. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон ҳукумат матбуот хизматига асосан хабар қилди.
Президент Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида йўл харитаси имзоланди.

"Йўл харитаси" қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш (картошка, уруғ), донли экинларнинг янги навларини синовдан ўтказиш, қирғизистонлик талабаларни Ўзбекистон олий ўқув юртларида “чорвачилик” йўналишида ўқитиш, шунингдек илмий-тадқиқот институтлари базасида ҳамкорлик қилиш масалаларини ўз ичига олади", - деб маълум қилишда ҳукумат матбуот хизматида.

Томонлар майдони 1000 квадрат метр бўлган иссиқхона қуриш, гўшт ва тирик ҳайвонларни экспорт қилиш, гўштни қайта ишлаш соҳасидаги қўшма корхоналарга инвестицияларни жалб қилиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Бундан ташқари, Қирғизистонга 800-1000 тонна миқдорида минерал ўғитларни кунлик ва узлуксиз етказиб бериш тўғрисида келишувга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0