https://sputniknews.uz/20210316/toshkentda-ommaviy-tadbirlarni-vatincha-tkhtatish-rezhalashtirilmoda-17788138.html
Тошкентда оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиш режалаштирилмоқда
Тошкентда оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиш режалаштирилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиш бўйича таклиф берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги
2021-03-16T16:49+0500
2021-03-16T16:49+0500
2021-04-01T16:45+0500
жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/12/15432527_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_92a49dee7176eaec8a1020acf3cf29d9.jpg
ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиш бўйича таклиф берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.Коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида оммавий-маданий тадбирлар ўтказилишида карантин талабларига риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилади.Бу ҳақда пойтахтда коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилинди.Штаб йиғилишида пойтахтда тўй, марака ва маросимларни ўтказишда ҳам Республика махсус комиссияси қарорлари билан белгиланган тартиб-қоидалар ва карантин талаблари, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича назоратни қатъийлаштириш белгиланди. Шунингдек, Тошкент шаҳар штаби томонидан: - спорт мусобақаларини томошабинсиз ўтказиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши; - эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб туриш юзасидан Республика махсус комиссиясига таклиф киритишга келишиб олинди.
https://sputniknews.uz/20210316/toshkent-sharida-koronavirus-byicha-nazorat-kuchaytiriladi-17786641.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/12/15432527_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_aec8e2520156a365f84f6f09e88986df.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Тошкентда оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиш режалаштирилмоқда
16:49 16.03.2021 (янгиланди: 16:45 01.04.2021) Эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб туриш юзасидан Республика махсус комиссиясига таклиф киритишга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиш бўйича таклиф берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилишни янада кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида оммавий-маданий тадбирлар ўтказилишида карантин талабларига риоя этилиши бўйича назорат кучайтирилади.
Бу ҳақда пойтахтда коронавирус инфекцияси янги штаммлари кенг тарқалишини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилинди.
Штаб йиғилишида пойтахтда тўй, марака ва маросимларни ўтказишда ҳам Республика махсус комиссияси қарорлари билан белгиланган тартиб-қоидалар ва карантин талаблари, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши бўйича назоратни қатъийлаштириш белгиланди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар штаби томонидан:
- спорт мусобақаларини томошабинсиз ўтказиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши;
- эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб оммавий тадбирларни вақтинча тўхтатиб туриш юзасидан Республика махсус комиссиясига таклиф киритишга келишиб олинди.