https://sputniknews.uz/20210316/toshkentda-kptarmoli-sakharova-migratsiya-markazi-vakolatkhonasi-ochildi-17780900.html
Тошкентда кўптармоқли Сахарова миграция маркази ваколатхонаси очилди
Тошкентда кўптармоқли Сахарова миграция маркази ваколатхонаси очилди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. 16 март куни Тошкентда "Кўп тармоқли миграция маркази" Москва давлат бюджет муассасаси ваколатхонаси очилди.
2021-03-16T13:54+0500
2021-03-16T13:54+0500
2021-03-16T19:50+0500
жамият
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/787/76/7877632_0:167:3049:1882_1920x0_80_0_0_95c431b9ac32f3d730d033af861c85f0.jpg
ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. 16 март куни Тошкентда "Кўп тармоқли миграция маркази" Москва давлат бюджет муассасаси ваколатхонаси очилди.Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси Меҳриддин Ҳайриддинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов; меҳнат вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов, Москва ҳукумати вазири, Иқтисодий сиёсат ва Москва шаҳри тараққиёти департаменти раҳбари Кирилл Пуртов, кўптармоқли миграция маркази филиали бош директори Сергей Балдин ва бошқалар иштирок этишди.Тошкентдаги кўптармоқли миграция маркази ваколатхонаси раҳбари этиб Ражавали Хаитов тайинланган.Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги "Ишга марҳамат" моноцентрининг биносида, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги ташкилот Россияга вақтинча ишлаш учун кетаётган меҳнат мигрантларига жўнаб кетиш олдидан касбий ва психологик тайёргарлик бўйича хизматларни кўрсатади.Кўптармоқли миграция марказида РФда ишлаш учун патентни расмийлаштириш хизматлари кўрсатилади.Бундан ташқари Меҳнат вазирлиги ва Россия халқлар дўстлиги университети ўртасида тузилган битим бўйича кўптармоқли миграция марказида ишчи касблар бўйича рус тилини ўқитиш, шунингдек, рус тили, тарихи ва РФ қонунчилиги бўйича патент олиш учун имтиҳонларни ўтказиш ишлари амалга оширилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/787/76/7877632_159:0:2890:2048_1920x0_80_0_0_63d6a27b089d732ab73639df4fd56cf8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, миграция
Тошкентда кўптармоқли Сахарова миграция маркази ваколатхонаси очилди
13:54 16.03.2021 (янгиланди: 19:50 16.03.2021) 16 март куни Тошкент шаҳрида Москвадаги "Сахарова номидаги кўптармоқли миграция маркази ваколатхонаси тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. 16 март куни Тошкентда "Кўп тармоқли миграция маркази" Москва давлат бюджет муассасаси ваколатхонаси очилди.
Тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси Меҳриддин Ҳайриддинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов; меҳнат вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов, Москва ҳукумати вазири, Иқтисодий сиёсат ва Москва шаҳри тараққиёти департаменти раҳбари Кирилл Пуртов, кўптармоқли миграция маркази филиали бош директори Сергей Балдин ва бошқалар иштирок этишди.
Тошкентдаги кўптармоқли миграция маркази ваколатхонаси раҳбари этиб Ражавали Хаитов тайинланган.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги "Ишга марҳамат" моноцентрининг биносида, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги ташкилот Россияга вақтинча ишлаш учун кетаётган меҳнат мигрантларига жўнаб кетиш олдидан касбий ва психологик тайёргарлик бўйича хизматларни кўрсатади.
Кўптармоқли миграция марказида РФда ишлаш учун патентни расмийлаштириш хизматлари кўрсатилади.
Бундан ташқари Меҳнат вазирлиги ва Россия халқлар дўстлиги университети ўртасида тузилган битим бўйича кўптармоқли миграция марказида ишчи касблар бўйича рус тилини ўқитиш, шунингдек, рус тили, тарихи ва РФ қонунчилиги бўйича патент олиш учун имтиҳонларни ўтказиш ишлари амалга оширилади.