Тадбиркорлар Солиқ қўмитасини нега судга берди?

© Spuntik / Дмитрий АстаховПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Oбуна бўлиш
Солиқ қўмитаси тўланмаган ҚҚСни ундирмоқчи, лекин ушбу жараёнда тадбиркорнинг ҳуқуқи бузилаётган бўлса-чи? Батафсил экспертлар мунозарасида танишинг.
ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Тадбиркорлар Солиқ қўмтасининг Феврал ойининг бошида тўланмаган ҚҚСни ундириш бўйича амалга ошираётган ҳаракатларини ноқонуний деб ҳисоблаб судга беришди. “M-Factor” лойиҳаси мутахассислар билан ушбу мавзуга бағишланган суҳбат ўтказди.

Қўлга тушмаган – ўғри эмас

Солиқ маслаҳатчиси Aбдуғани Муҳаммадбоев айтишига қараганда, тадбиркорларга ҳеч қандай далил ва исботсиз, фақат Солиқ қўмитасининг “битим кўзбўямачилик учун тузилган” деган гумони асосида, солиқ қарзи ёзилмоқда ва ҳисоб рақамлари блоклаб қўйилган.
Шу билан бирга солиқ маслаҳатчиси тадбиркорлар қонунбузарликка йўл қўймаган, ёки улар мутлақ айбсиз деб таъкидлашаётгани йўқ, буни суд ҳал қилиши керак.
Бу билан Солиқ қўмитаси Солиқ кодексининг процессуал қисми бузилишига йўл қўймоқда. Яъни қўмита ўз маълумотлари, асосида тадбиркорлардан солиқ қарздорлигини тўлашни талаб қилмоқда.
Ўзбекистон Солиқ кодексининг 14 моддасида айтилишига кўра, агар тадбиркор Солиқ қўмитаси қароридан норози бўлиб эътироз билдирса ва масала Солиқ қўмитаси ҳамда тадбиркор орасида ўзаро ҳал бўлмаса - масала судда кўриб чиқилиши керак.
Айни дамда бир неча тадбиркорлар Солиқ қўмитаси талабларига эътироз билдирган ҳолда, унга қонуний баҳо бериш учун судларга мурожаат қилишган. Суд бу масалани белгиланган тартибда ўрганмоқда.

Балким тадбиркор шунга мажбур бўлаётгандир ?

Бугунги кунда нақдлаштириш фоизи 1-2% атрофида бўлиб қолган. Яъни бундан биров даромад кўраётгани йўқ деса ҳам бўлади. Айрим товарларни перечислениега топиб бўлмайди. Балким тадбиркорлар шу сабабли мажбур бўлаётгандир?

Нақдлаштириш ҳолати юз берган бўлса – бу ҳар доим нотўғри. Ҳеч қандай иқтисодий қийинчилик ёки бошқа омиллар - қонунбузарликни оқлай олмайди, - дейди Муҳаммадбоев.

Қонунчилик тафовутлари

Солиқчилик борасида асосий қонун - Солиқ кодекси. Лекин бугун биз солиқ кодексида ёзилган нарса амалга оширилмасдан, қонун ости ҳужжатларига асосан иш кўрилаётганини кўрмоқдамиз, - дейди мутахассис.
Маслан, Ўзбекистон Республикаси қонунларида айлитишига кўра, бир йиллик обороти 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлса, импорт ёки акцизли маҳсулот билан савдо қилса – у корхона автоматик равишда ҚҚС тўловчисига айланади, деб айтилган. Лекин солиқ қўмитаси қарори билан унинг ҚҚС гувоҳномасини бекор қилмоқда. Яъни солиқ қўмитасининг низоми солиқ кодексига зид буўлиб қолмоқда. Бунга конституцион суд ёки бошқа тегишли органлар баҳо бериши керак.
Мужчина работает с бумагами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2021
Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчилари ким экани маълум бўлди
Яна бир масала - камерал текширув ва аудит. Камерал текширув, яъни солиқ органи тадбиркорни ҳисобот ва бошқа ҳужжатлар асосида текшириб, унинг хато ва камчиликларини аниқлаш имкони беради. Аудит текшируви натижасида эса– жиноий иш қўзғатилиши мумкин. Бу нарса Солиқ кодексида аниқ ва равшан ёзилган бўлишига қарамасдан, бугунги кунда баъзи қонуний ҳужжатларда ва Солиқ қўмитаси уларинг фарқ ва моҳияти чалкаштириб юборилаётгани ҳақида айтиб ўтишди.
Учинчидан, солиқ тўловчи солиқ органини ҳаракатларидан норози бўлиб судга ёки юқори турувчи органга мурожаат қилган тақдирда ижро (инкассо) тўхтатиб турилиши керак. Айни дамда кўплаб тадбиркорлар судга мурожаат қилган ва бу ҳақида солиқ органига огоҳлантириш берган бўлса ҳам – ижролар тўхтатилгани йўқ.

Тенг ҳамкорми ё “кичик ука”?

Хулоса қилиб айтганда, бугунги кунда Ўбекистон қонунчилигида солиқ маъмурияти соҳасида мунозарали ҳолатлар, жавобгарлик ёки айбсизлик аниқ белгиланмаган ҳолатлар жуда кўп.
Бундай шароитида тадбиркорга қараганда улкан маъмурий куч ва имкониятларга эга бўлган Солиқ қўмитаси, ўз ваколатларидан жуда эҳтиёткорлик билан фойдаланиши керак. Чунки вазн тенг эмас, арзимаган сабаб билан тадбиркорга шикаст етказиш осон.
Ҳозирча биз Солиқ қўмитаси, ана шундай ҳолатларнинг аксариятини ўз фойдасига ҳал қилаётганини қўрмоқдамиз. Бу эса Солиқ қўмитаси ўзи тарғиб қилаётган “солқчи тадбиркорнинг энг яқин ҳамкори” принципига тўғри келмайди. Ҳамкор деган тенг ҳуқуқли бўлиши керак. Бугун эса аксарият ҳолларда тадбиркор солиқчининг “кичик укаси” ролида бўлиб қолмоқда.
Мутахассислар фикрича, бунинг муносабат оқибати оқибати эса жуда ёмон бўлиши мумкин. Тадбиркорлар солиқ қўмитасига ишонмай қолиши, яшириш иқтисод ривожланиши мумкин ва оқибатда солиқлар миқдори кескин камайиб кетиши мумкин.

Солиқ қўмитаси: факт ва рақамлар

Солиқ қўмитаси 3 февралдан бошлаб ўтказган дастурий таҳлил асосида 578 та корхонани “Шубҳали корхоналар” рўйхатига киритган эди. Шундан сўнг, қўмита ушбу корхоналарнинг 8,5 мингдан ортиқ контрагентлари томонидан ҚҚС солиғи асоссиз равишда ҳисобга олинганини аниқлаган. Қайта ўтказилган камерал текширувлар натижасида ушбу корхоналарнинг 97% - ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисобга олгани тасдиқланган эди.
Работа налогового комитета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2021
Солиқ қўмитаси ҳақ бўлиб чиқди - 1600та корхонада ҚҚС "яширилган"
Шунингдек, 3% корхоналарда ҚҚС тўғри ҳисоблангани ва 1,1 % корхонада ҚҚС қисман тўғри ҳисоблангани тасдиқлангани сабабли - улардан ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланган.
Ундан ташқари камерал солиқ текширувлари натижасида контрагентлар хатолари тасдиғини топган бўлсада, уларнинг узлуксиз фаолият кўрсатишларига шароит яратиш мақсадида, камчиликларини тан олган 275 та субъектга 38,6 млрд. сўмлик бюджетга тўланиши лозим бўлган суммаларни 2021 йил якунига қадар ҳар ой тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашларига рухсат берилди.
Шунингдек, солиқ назорати тадбирлари жараёнида 4 та корхона “Шубҳали корхоналар” рўйхатидан чиқарилган, уларнинг контрагентлари томонидан ҳисобга олинган ҚҚС миыдорлари щзгартирилмайди.
Янгиликлар лентаси
0