Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилган икки россиялик қамалди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2021
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилган икки москваликка беш йилдан ортиқ қамоқ жазоси берилди.
ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Санкт-Петурбург шаҳрида Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилган икки нафар россиялик қамалди, деб хабар қилмоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Известия нашрига асосан.
Маълум бўлишича, жиноят 2019 йил сентябрда содир этилган. Икки москвалик ёш йиит Санкт-Петербургнинг Среднеохтинский проспектидаги уйлардан бири ёнида Ўзбекистон фуқаросига кўзни ёшлантирувчи газ ва пичоқ билан ҳужум қилиб, оғир тан жароҳати етказишади.
Санкт-Петербургнинг Красногвардейский туман суди миллатчилик туфайли Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилган В.Смоликовга 5 йил, Р.Кулевга эса 5 йилу 2 ой қамоқ жази тайинлади. Иккала жиноятчи ҳам жазони қатъий режимдаги колонияда ўтайди, дейилган хабарда.
Интерфакс хабарида айтилишига кўра жиноят содир этилган пайтда Кулев 24 ёшда бўлган ва у Бауман номидаги Москва давлат техника университетининг 6-курсида таҳсил олган. Москвада унинг уйида ўтказилган тинтув вақтида у ерда Кулев рухсатсиз сақлаган тўппонча топилган.
Смоликов эса 18 ёшда бўлиб, ҳеч қаерда ўқимаган ва ишламаган.
Янгиликлар лентаси
0