https://sputniknews.uz/20210316/lotin--ozbek-alifbosi-17791572.html
Лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбоси тайёрланди
Лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбоси тайёрланди
Sputnik Ўзбекистон
“Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланди. 16.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-16T18:28+0500
2021-03-16T18:28+0500
2021-03-16T19:20+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/755/28/7552820_20:0:982:541_1920x0_80_0_0_cc578af3f9a48e03bb3e3e64c8d7e393.jpg
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистон Фанлар академияси “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлади.Ҳужжатга кўра, қонундан кўзланган мақсад мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбосидан тўлиқ ва тўғри фойдаланишга эришиш, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини, имло қоидаларини янада такомиллаштириш ва янги ёзувга тўлиқ ўтишни таъминлаш, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ҳамда жаҳон миқёсидаги мавқеини мустаҳкамлаш ва давлат тилининг амалиётга кенг жорий этилишини таъминлашга қаратилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги 931-XII-сонли Қонунининг 1-моддасига ўзгартириш киритиш кўзда тутилган. Эслатиб ўтамиз, 10 февралда ҳукумат қарори билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланганди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/755/28/7552820_140:0:861:541_1920x0_80_0_0_e5b6e52e2b801ff9d9a7a2c3ec81ea2c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тошкент, янги қонун
жамият, ўзбекистон, тошкент, янги қонун
Лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбоси тайёрланди
18:28 16.03.2021 (янгиланди: 19:20 16.03.2021) “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланди.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Ўзбекистон Фанлар академияси “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни лойиҳасини тайёрлади.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасида лотин ёзувига асосланган, 28 ҳарф ва 1 та ҳарфлар бирикмасидан иборат ўзбек алифбоси жорий этилади.
Ҳужжатга кўра, қонундан кўзланган мақсад мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбосидан тўлиқ ва тўғри фойдаланишга эришиш, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини, имло қоидаларини янада такомиллаштириш ва янги ёзувга тўлиқ ўтишни таъминлаш, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ҳамда жаҳон миқёсидаги мавқеини мустаҳкамлаш ва давлат тилининг амалиётга кенг жорий этилишини таъминлашга қаратилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги 931-XII-сонли Қонунининг 1-моддасига ўзгартириш киритиш кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 10 февралда ҳукумат
қарори билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланганди.