Қозоғистонлик ёш DJ “Грэмми” мукофоти совриндори бўлди

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2021
Oбуна бўлиш
Қозоғистонлик мусиқачи ва диджей 20 ёшли Иманбек Зейкенов “Энг яхши ремикс” йўналишида “Грэмми" мукофотига лойиқ топилди.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. Қозоғистонлик мусиқачи ва диджей Иманбек Зейкенов “Грэмми” нуфузли мусиқий мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram᾽даги саҳифасида маълум қилди.
“Мусиқачи фаолиятидаги энг ёқимли нарса - бу “Grammy”ни қўлга киритиш, ва биз буни уддаладик”, - дея ёзган Иманбек.
У “Энг яхши ремикс” йўналишида бу мукофотга сазовор бўлган.
Унинг америкалик рэпер Saint Jhn.нинг “Roses” қўшиғига яратган ремикси дунё топ-чартларига чиққан. 2020 йил давомида ушбу қўшиқ Америка ва Европанинг топ 10талигида ва “Shazam”да узоқ вақт давомида бўлди. Youtube᾽да Иманбекнинг “Roses” талқини 234,5 миллиондан ортиқ марта кўрилган.
Янгиликлар лентаси
0