МОҚ эпидемиологик вазият кескинлашуви юзасидан тезкор йиғилиш ўтказди

© Sputnik / Рамиз БахтияровЗдание Олимпийского комитета Узбекистана
Здание Олимпийского комитета Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2021
Oбуна бўлиш
МОҚда республикада эпидемиологик вазиятнинг кескинлашуви юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. МОҚда терма жамоаларни Токио Олимпиадаси ва бошқа йирик мусобақаларга тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар раҳбарияти иштирокида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.
ZOOM платформасида ўтган тадбирда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ва барча федерациялар раҳбарияти иштирок этишди. Учрашув аввалида МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Абдушукур Садиков эпидемиологик вазият ҳақида тўхталиб ўтди.
“Cўнги 10 кун давомида эпидемиологик вазият кескинлашмоқда ва кунлик кўрсаткичлар ўсиб боряпти. Бу ҳолат аввалдан тахмин қилинган эди. Шу боис ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётган федерацияларимиздан спортчиларимизнинг барча қоидаларга қатъий риоя қилишларини назоратга олишни сўраб қоламиз. Аввалги тўлқинда вируснинг яширин ва енгил кўринишини бошимиздан ўтказдик. Унда инфекция 10-15 кун ичида ўпкага ўтиб кетиши аниқланаётган эди. Афсуски, ҳозир тарқалаётган штаммда бу ҳолат узоғи 1 ҳафта ичида намоён бўлмоқда. Шунинг учун эҳтиёткорликни доимгидан ҳам кучайтиришни сўраб қоламиз. Биз тез фурсатда спортчиларимиздан қайта тест олиш жараёнини бошлаймиз”, – деди А.Садиков.
Жители Ташкента по возможности приобретают маски для профилактики вируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2021
Тошкентда карантин талабларига риоя қилиниши қатъий назоратга олинади
Ойбек Касимов спортчиларни вакцинация қилиш борасида берилган саволга қуйидагича жавоб берди:
“Спортчиларимизни вакцинация қилишни ўзимиз ҳал қила олмаймиз. Бу борада Халқаро Олимпия қўмитасига расмий мурожаатнома жўнатамиз. ХОҚ ушбу масала юзасидан ўз тавсияларини бергач шу асосда ҳукуматимиз ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан маслаҳатлашиб, спортчиларимизни эмлаш амалга оширилади. Шу боис юртимизда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланган пайт рўйхатда атлетларимиз бўлмаслиги мумкин. Биз бу масалада ХОҚ йўриқномасини инобатга олишимиз шарт”, – деди МОҚ Бош котиби.
Онлайн йиғилишда Токио Олимпиадасига йўлланма олган ва лицензия олиши кутилаётган асосий спортчиларда коронавирусга қарши антитаначалар бор-йўқлиги, уларнинг иммун тизими қай ҳолатда эканлигини аниқлаб берувчи таҳлиллар олиниши ҳам таъкидланди.
Эндиликда барча терма жамоаларнинг ўқув-машғулот йиғинлари аввалгидек қаттиқ назорат остига олинади. Базада яшайдиган фаррош ва ошпазлардан тортиб, спортчи ва мураббийларнинг ташқи контактдан сақланиши таъминланади.
Янгиликлар лентаси
0