https://sputniknews.uz/20210315/astrazeneca-17765195.html
Ўзбекистонда AstraZeneca биринчи партиясини кутишмоқда
Ўзбекистонда AstraZeneca биринчи партиясини кутишмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга COVID-19га қарши эмлашнинг COVAX механизми доирасида 660 минг доза AstraZeneca вакцинасини етказиб берилиши кутилмоқда 15.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-15T18:05+0500
2021-03-15T18:05+0500
2021-04-01T16:46+0500
жамият
ўзбекистон
вакцина
спутник v вакцинаси
astrazeneca
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0f/17761307_0:192:2928:1839_1920x0_80_0_0_e5c762d8b5fa953fb625e4b6281ce084.jpg
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. 17 март куни Ўзбекистонга COVID-19га қарши эмлашнинг COVAX механизми доирасида 660 минг доза AstraZeneca вакцинасини етказиб берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати матбуот котиби Муҳаммаджон Бозоровга таянган ҳолда хабар қилди.Мамлакат ҳукумати март ойида COVID-19га қарши оммавий эмлашни бошлашни режалаштирмоқда, 2021 йил охирига қадар 7 миллион киши ёки аҳолининг 20 фоизини эмланиши мумкин. Жаҳон бозорида 15 миллион доза вакцинага буюртма берилган.Унга кўра, Ўзбекистон томони Англия-Швеция компанияси лицензияси асосида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган вакцинани олади.СЭС маълумотларига кўра, Тошкент COVAX механизми доирасида 12та вакцинаси ишлаб чиқарувчи компания билан музокаралар олиб бормоқда. Хусусан, Американинг Pfizer компанияси ва унинг немис шериги BioNTech томонидан ишлаб чиқарилган 100 минг доза Comirnaty, шунингдек 2,5 миллион дозагача AstraZeneca вакцинасини сотиб олиш тўғрисида гап кетмоқда. Германия ҳукумати Тошкентга COVAX орқали вакциналар сотиб олишда ёрдам бермоқда.AstraZeneca вакцинаси Европада мунозарали репутацияга эга. Австрия ҳукумати илгари эмланган бир аёлнинг ўлими ва бошқа бирида эмлашдан кейин тромбоз ҳолатлари юзага келгани сабабли бу препаратдан эҳтиёт чораси сифатида фойдаланишни тўхтатишга қарор қилди. Бунга Эстония, Литва, Люксембург, Латвия, Дания, Норвегия, Исландия, Нидерландия, Болгария, Руминия эргашди.Шу билан бирга, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти AstraZenecaдан воз кечиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ деб ҳисоблайди. У ерда препарат билан эмлашни давом эттириш тавсия қилинди, шу билан бирга уни қўллаш пайтида тромбоз юзага келиш сабабларини ўрганиш давом этмоқда.Феврал ойида Ўзбекистон Россиянинг “Спутник V” вакцинасини мамлакатда оммавий фойдаланиш учун сертификатлашди. Бу дунёдаги биринчи рўйхатдан ўтган коронавирусга қарши вакцина бўлиб, бугун у ўзининг хавфсизлиги ва самарадорлигини аллақачон исботлади. Айни вақтда РФ ва ундан ташқарида 7 миллиондан ортиқ киши “Спутник V” билан эмланди.Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Баҳодир Юсупалиевга кўра, республикага “Спутник V”ни етказиб бериш бўйича шартнома лойиҳаси тайёрланиб, Россия томони кўриб чиқилмоқда.Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Россиянинг тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси билан ва республикада "Спутник V" ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласида иш олиб бораётганини айтди.
https://sputniknews.uz/20210315/sputnik-17759914.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0f/17761307_144:0:2875:2048_1920x0_80_0_0_e6e77abf1104d6e82e4525a5a3ce253f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, вакцина, спутник v вакцинаси, astrazeneca, covid-19 умумжаҳон пандемияси
жамият, ўзбекистон, вакцина, спутник v вакцинаси, astrazeneca, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Ўзбекистонда AstraZeneca биринчи партиясини кутишмоқда
18:05 15.03.2021 (янгиланди: 16:46 01.04.2021) Ўзбекистонга COVID-19га қарши эмлашнинг COVAX механизми доирасида 660 минг доза AstraZeneca вакцинасини етказиб берилиши кутилмоқда
ТОШКЕНТ, 15 мар — Sputnik. 17 март куни Ўзбекистонга COVID-19га қарши эмлашнинг COVAX механизми доирасида 660 минг доза AstraZeneca вакцинасини етказиб берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати матбуот котиби Муҳаммаджон Бозоровга таянган ҳолда хабар қилди.
Мамлакат ҳукумати март ойида COVID-19га қарши оммавий эмлашни бошлашни режалаштирмоқда, 2021 йил охирига қадар 7 миллион киши ёки аҳолининг 20 фоизини эмланиши мумкин. Жаҳон бозорида 15 миллион доза вакцинага буюртма берилган.
"Агар ҳамма нарса яхши бўлса, 17 март куни Ўзбекистонга 660 минг доза AstraZeneca етказиб берилишини кутмоқдамиз", - деди Бозоров.
Унга кўра, Ўзбекистон томони Англия-Швеция компанияси лицензияси асосида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган вакцинани олади.
СЭС маълумотларига кўра, Тошкент COVAX механизми доирасида 12та вакцинаси ишлаб чиқарувчи компания билан музокаралар олиб бормоқда. Хусусан, Американинг Pfizer компанияси ва унинг немис шериги BioNTech томонидан ишлаб чиқарилган 100 минг доза Comirnaty, шунингдек 2,5 миллион дозагача AstraZeneca вакцинасини сотиб олиш тўғрисида гап кетмоқда. Германия ҳукумати Тошкентга COVAX орқали вакциналар сотиб олишда ёрдам бермоқда.
AstraZeneca вакцинаси Европада мунозарали репутацияга эга. Австрия ҳукумати илгари эмланган бир аёлнинг ўлими ва бошқа бирида эмлашдан кейин тромбоз ҳолатлари юзага келгани сабабли бу препаратдан эҳтиёт чораси сифатида фойдаланишни тўхтатишга қарор қилди. Бунга Эстония, Литва, Люксембург, Латвия, Дания, Норвегия, Исландия, Нидерландия, Болгария, Руминия эргашди.
Шу билан бирга, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти AstraZenecaдан воз кечиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ деб ҳисоблайди. У ерда препарат билан эмлашни давом эттириш тавсия қилинди, шу билан бирга уни қўллаш пайтида тромбоз юзага келиш сабабларини ўрганиш давом этмоқда.
Феврал ойида Ўзбекистон Россиянинг “Спутник V” вакцинасини мамлакатда оммавий фойдаланиш учун сертификатлашди. Бу дунёдаги биринчи рўйхатдан ўтган коронавирусга қарши вакцина бўлиб, бугун у ўзининг хавфсизлиги ва самарадорлигини аллақачон исботлади. Айни вақтда РФ ва ундан ташқарида 7 миллиондан ортиқ киши “Спутник V” билан эмланди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Баҳодир Юсупалиевга кўра, республикага “Спутник V”ни етказиб бериш бўйича шартнома лойиҳаси тайёрланиб, Россия томони кўриб чиқилмоқда.
Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги Россиянинг тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси билан ва республикада "Спутник V" ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласида иш олиб бораётганини айтди.