Тошкентдаги икки нуфузли университет талабалари ўртасидаги жанжал бўйича маълумот берилди

© Sputnik / Табылды КадырбековДрака
Драка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.03.2021
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Халқаро Вестминстер университети талабалари мини-футбол бўйича мусобақада тортишиб қолган. Уларнинг ўзаро тортишувига трибунадаги мухлислар майдонга тушиб қўшилишган.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Олий ва ўрта махсус вазирлиги Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Халқаро Вестминстер университети талабалари ўртасида содир бўлган жанжал юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 13 март Сингапур институтида пойтахтдаги 10 та хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаси жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича анъанавий 16-Талабалар лигаси бўлиб ўтган.
Мусобақада ушбу институт ва Халқаро Вестминстер университети жамоаси ўзаро баҳс олиб борган. Ўйиннинг иккинчи бўлимига тугашига бир дақиқа қолганда тўп майдон ташқарисига чиқиб кетган ва ўша вазиятда икки футболчи-талаба тортишиб қолган. Футболчиларининг ўзаро тортишувига трибунадаги мухлислар майдонга тушиб қўшилишган ва оқибатда тортишув кенгайган.
Футбольный мяч - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.02.2021
Фарғонада ҳакамни тепган ва футболдан четлаштирилган футболчи озодликка чиқарилди
Ҳакамлар ўйинни тўхтатган. Институт хавфсизлик хизмати ходимлари зудлик билан талабаларни ажратган ва тинчлантирган. Тортишувда ҳеч бир талаба тан жароҳати олмаган. Ўйинчилар бир-биридан узр сўраб, ўзаро келишиб олган.
“Ҳолат акс этган видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларни келтириб чиқарди. Турли баҳс-мунозаралар жараёнида аслида талаба-ёшлар ўртасида бўлган ўзаро тортишув моҳиятидан узоқлашиб, оммани чалғитувчи нотўғри талқин, хато маълумотлар юзага келди”, - дейилган вазирлик баёнотида.
Вазирлик ушбу ҳолат тезкорлик билан назоратга олиб, унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолатнинг келиб чиқишига сабабчи бўлган мутасаддилар ва талабаларга нисбатан интизомий чоралар кўрилади.
Ушбу ҳолат шу куннинг ўзида олий ва ўрта махсус таълим вазири бошчилигида муҳокама қилинган. Келгусида бу каби салбий ҳолатлар такрорланмаслиги юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилиши белгилаб олинган.
Янгиликлар лентаси
0