https://sputniknews.uz/20210314/fargonada-noqonuniy-nikoh-oqigan-domla-inspektorni-pora-bilan-sotib-olmoqchi-boldi-17741640.html
Фарғонада ноқонуний никоҳ ўқиган домла инспекторни пора билан сотиб олмоқчи бўлди
Фарғонада ноқонуний никоҳ ўқиган домла инспекторни пора билан сотиб олмоқчи бўлди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Фарғона вилояти Қува туманида ноқонуний никоҳ ўқиган домла профилактика инспекторига пора бераётганида қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят
2021-03-14T12:39+0500
2021-03-14T12:39+0500
2021-03-14T15:56+0500
ҳодисалар
пора
фарғона вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177500_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_2a6e2e680f25ef7375ecdc1f019670d6.jpg
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Фарғона вилояти Қува туманида ноқонуний никоҳ ўқиган домла профилактика инспекторига пора бераётганида қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилмоқда.Маълум қилинишича, фуқаро С.З Қува тумани ИИБ профилактика инспектори Т.З.га мурожаат қилиб, ноқонуний равишда шаръий никоҳ ўқиганлиги сабабли ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан чора кўрмасликни сўрайди. Бунинг эвазига 2 миллион сўм пора таклиф қилади.Инспектор фуқарога бу пора бериш жинояти экани ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантиради. Уни жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилишига қарамасдан, фуқаро пора таклиф қилишда давом этган.Натижада ҳолат юзасидан тезкор тадбир ўтказилади. Унда фуқаро С.З. профилактика инспектори Т.З.нинг хизмат хонасида келишилган пуллардан 1,2 сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида ушланган.Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қува тумани прокуратурасига юборилган.
https://sputniknews.uz/20210207/Ozodlik-evaziga-12-ming-dollar-Andizhonda-IIB-mansabdor-khodimlari-pora-bilan-lga-tushdi-15952864.html
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177500_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_45699303930fb552403bcf3ec0853fd0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , пора, фарғона вилояти
ҳодисалар , пора, фарғона вилояти
Фарғонада ноқонуний никоҳ ўқиган домла инспекторни пора билан сотиб олмоқчи бўлди
12:39 14.03.2021 (янгиланди: 15:56 14.03.2021) Фуқаро Қува тумани ИИБ профилактика инспекторига ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан чора кўрмасликни сўрайди ва пора таклиф қилади.
ТОШКЕНТ, 14 мар — Sputnik. Фарғона вилояти Қува туманида ноқонуний никоҳ ўқиган домла профилактика инспекторига пора бераётганида қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ
хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, фуқаро С.З Қува тумани ИИБ профилактика инспектори Т.З.га мурожаат қилиб, ноқонуний равишда шаръий никоҳ ўқиганлиги сабабли ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан чора кўрмасликни сўрайди. Бунинг эвазига 2 миллион сўм пора таклиф қилади.
Инспектор фуқарога бу пора бериш жинояти экани ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантиради. Уни жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилишига қарамасдан, фуқаро пора таклиф қилишда давом этган.
Натижада ҳолат юзасидан тезкор тадбир ўтказилади. Унда фуқаро С.З. профилактика инспектори Т.З.нинг хизмат хонасида келишилган пуллардан 1,2 сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қува тумани прокуратурасига юборилган.