https://sputniknews.uz/20210313/zbekiston-sanepidemiologiya-khizmati-astrazeneca-byicha-rasmiy-pozitsiyani-bildirdi-17731024.html
Ўзбекистон Санэпидемиология хизмати AstraZeneca бўйича расмий позицияни билдирди
Ўзбекистон Санэпидемиология хизмати AstraZeneca бўйича расмий позицияни билдирди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати AstraZeneca вакцинаси атрофида юз бераётган воқеалар
2021-03-13T11:41+0500
2021-03-13T11:41+0500
2021-03-13T11:41+0500
жамият
вакцина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0c/17692734_0:63:3072:1791_1920x0_80_0_0_d00be3ff4a5fdd59bc7bc4f2920650c6.jpg
ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати AstraZeneca вакцинаси атрофида юз бераётган воқеалар фонида ушбу вакцина бўйича расмий позицияни билдириб ўтди."...қандай вакцина бўлишидан қатъий назар COVID-19 га қарши эмланиш ва касалликдан ҳимояланиш имкониятининг борлигига, касалланиб қолишдан ҳам оғир оқибатларга мубтало бўлишдан сақланиб қолишнинг имконияти сифатида қаралиши керак. Зеро, биз келажаги буюк давлатни қуришга киришган эканмиз, юқумли касалликлардан ҳоли, эпидемик барқарор ҳудудда яшашга барчамиз ҳақлимиз", - дейилади Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан эълон қилинган расмий баёнотда.Хабарда Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг "COVID-19 га қарши вакциналар глобал имконият сифатида қаралиши ва 2021 йил давомида 2 млрд доза хавфсиз ва самарали вакцина аҳолига етказилиши лозимлиги" ҳақидаги фикри келтириб ўтилган. "COVAX жамғармаси томонидан собиқ иттифоқ давлатларига 7.2 млн доза COVID-19га қарши вакцина ажратилиши режалаштирилаётган бўлса, уларнинг 90% дан ортиқроғи Буюк Британия ва Швеция давлатларининг AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университети томонидан яратилган вакцина ҳисобланади. Озарбайжон, Молдавия ва Украина давлатларида эса, AstraZeneca вакцинасини қўллаш бошлаб юборилган. Бугунги кунда AstraZeneca вакцинасидан 240 млн. доза ишлаб чиқилган бўлса, ушбу вакцина билан 92 та давлат ўз аҳолисини эмламоқда. Фақат, Ҳиндистон давлати ушбу вакцина билан 20 миллиондан ортиқ аҳолисини эмлаган бўлиб, эмланганлар орасида бирорта ҳам ножўя таъсирлар ва ўлим ҳолатлари кузатилгани йўқ", - дейилади хабарда.Эмлаш жараёнининг тўхтатилишиБугунга келиб қатор давлатлар AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни қисман ёки тўлиқ тўхтатишган. Давлатлар рўйхати қуйидагича: Австрия, Эстония, Литва, Латвия, Люксембург, Кипр, Дания, Норвегия, Исландия, Италия, Болгария, Румыния, Таиланд.Бундай қарор қабул қилинишига препаратдан фойдалангач юзага келаётган тромбоз ҳолатлари ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган. Препаратдан фойдаланишни биринчилардан бўлиб Австрия ҳукумати тўхтатган. Венадан кейин Дания, Норвегия ва Исландия ҳам шундай қарор қабул қилган. Эстония, Литва, Люксембург, Кипр ва Латвия AstraZeneca вакцинасининг муаммоли партиясидан фойдаланишдан воз кечган.Италия ҳам музокарали бир партияни ман этган.2021 йил 10 март ҳолатига кўра, Европа иқтисодий зонасида COVID-19га қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланган инсонлар орасида 30та тромбоэмболик асоратли ҳолатлар қайд этилган, шу жумладан, бир инсон ҳаётдан кўз юмган.Бу беш миллион эмланганлар ичида 30та асоратли ҳолатлар демакдир.Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти нима дейди?Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари Европа иттифоқининг айрим мамлакатлари AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишдан воз кечишгани ҳақидаги хабарларни таҳлил қилмоқда.Бу ҳақда БССТ вакили РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилган.Ташкилот, дея аниқлик киритган суҳбатдош, нима юз бераётгани борасида аниқ тушунчага эга бўлгач, ўз хулосаларини оммага эълон қилади.
https://sputniknews.uz/20210313/ei-davlatlari-astrazeneca-bilan-emlashni-tkhtatdi-zbekiston-anday-yl-tutadi-17729012.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0c/17692734_270:0:3001:2048_1920x0_80_0_0_19c9bcfff16fa6d8d57dca5fee813b16.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, вакцина
Ўзбекистон Санэпидемиология хизмати AstraZeneca бўйича расмий позицияни билдирди
Бугунга келиб қатор давлатлар AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни қисман ёки тўлиқ тўхтатишган.
ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати AstraZeneca вакцинаси атрофида юз бераётган воқеалар фонида ушбу вакцина бўйича расмий позицияни билдириб ўтди.
"...қандай вакцина бўлишидан қатъий назар COVID-19 га қарши эмланиш ва касалликдан ҳимояланиш имкониятининг борлигига, касалланиб қолишдан ҳам оғир оқибатларга мубтало бўлишдан сақланиб қолишнинг имконияти сифатида қаралиши керак. Зеро, биз келажаги буюк давлатни қуришга киришган эканмиз, юқумли касалликлардан ҳоли, эпидемик барқарор ҳудудда яшашга барчамиз ҳақлимиз", - дейилади Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан эълон қилинган
расмий баёнотда.
Хабарда Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг "COVID-19 га қарши вакциналар глобал имконият сифатида қаралиши ва 2021 йил давомида 2 млрд доза хавфсиз ва самарали вакцина аҳолига етказилиши лозимлиги" ҳақидаги фикри келтириб ўтилган. "
COVAX жамғармаси томонидан собиқ иттифоқ давлатларига 7.2 млн доза COVID-19га қарши вакцина ажратилиши режалаштирилаётган бўлса, уларнинг 90% дан ортиқроғи Буюк Британия ва Швеция давлатларининг AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университети томонидан яратилган вакцина ҳисобланади. Озарбайжон, Молдавия ва Украина давлатларида эса, AstraZeneca вакцинасини қўллаш бошлаб юборилган. Бугунги кунда AstraZeneca вакцинасидан 240 млн. доза ишлаб чиқилган бўлса, ушбу вакцина билан 92 та давлат ўз аҳолисини эмламоқда. Фақат, Ҳиндистон давлати ушбу вакцина билан 20 миллиондан ортиқ аҳолисини эмлаган бўлиб, эмланганлар орасида бирорта ҳам ножўя таъсирлар ва ўлим ҳолатлари кузатилгани йўқ", - дейилади хабарда.
Эмлаш жараёнининг тўхтатилиши
Бугунга келиб қатор давлатлар AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни қисман ёки тўлиқ тўхтатишган. Давлатлар рўйхати қуйидагича: Австрия, Эстония, Литва, Латвия, Люксембург, Кипр, Дания, Норвегия, Исландия, Италия, Болгария, Румыния, Таиланд.Бундай қарор қабул қилинишига препаратдан фойдалангач юзага келаётган тромбоз ҳолатлари ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган. Препаратдан фойдаланишни биринчилардан бўлиб Австрия ҳукумати тўхтатган. Венадан кейин Дания, Норвегия ва Исландия ҳам шундай қарор қабул қилган. Эстония, Литва, Люксембург, Кипр ва Латвия AstraZeneca вакцинасининг муаммоли партиясидан фойдаланишдан воз кечган.Италия ҳам музокарали бир партияни ман этган.2021 йил 10 март ҳолатига кўра, Европа иқтисодий зонасида COVID-19га қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланган инсонлар орасида 30та тромбоэмболик асоратли ҳолатлар қайд этилган, шу жумладан, бир инсон ҳаётдан кўз юмган.Бу беш миллион эмланганлар ичида 30та асоратли ҳолатлар демакдир.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти нима дейди?
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари Европа иттифоқининг айрим мамлакатлари AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишдан воз кечишгани ҳақидаги хабарларни таҳлил қилмоқда.Бу ҳақда БССТ вакили РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилган.Ташкилот, дея аниқлик киритган суҳбатдош, нима юз бераётгани борасида аниқ тушунчага эга бўлгач, ўз хулосаларини оммага эълон қилади.