Уколга тайёрланинг! Биринчи навбатда коронавирусга қарши кимлар, қандай ва қаерда эмланади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлашни 2021 йил мартидан бошлаш режалаштирилмоқда. Ушбу жараён учун тиббиёт ходимлари тайёр - вакциналар сотиб олинмоқда.
Ўзбекистонликлар эмлаши мумкин бўлган вакциналар орасида Россияда ишлаб чиқарилган “Спутник V”, Европанинг AstraZeneca ва Ўзбекистонда синовдан ўтган Хитой вакцинаси - ZF-UZ-VAC 2001. Бундан ташқари, республика жами 12та вакцина ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар олиб бормоқда.
3 мингдан ортиқ стационар эмлаш пунктлари ва 850тадан ортиқ мобил-бригадалар ташкил этилган. Ҳозирча вакцинация давлат клиникаларида амалга оширилади, аммо келажакда бу жараёнга хусусий клиникалар ҳам жалб қилиниши мумкин.
Ўзбекистон 1 миллион дозада Россия вакцинасини сотиб олиш учун буюртма берган - ҳозир Тошкент Россия Федерациясидан шартнома тузиш бўйича жавоб кутмоқда. Дастлабки, ҳар ой республика 10 минг дозадан препарат олади.
Бу ҳақда батафсил инфографикамизда.
Янгиликлар лентаси
0