https://sputniknews.uz/20210312/eining-ayrim-davlatlari-astrazeneca-vaktsinasidan-voz-kechganiga-bsst-munosabat-bildirdi-17692130.html
ЕИнинг кўплаб давлатлари AstraZeneca вакцинасидан воз кечмоқда. БССТ қандай фикрда?
ЕИнинг кўплаб давлатлари AstraZeneca вакцинасидан воз кечмоқда. БССТ қандай фикрда?
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари Европа иттифоқининг айрим мамлакатлари AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишдан
2021-03-12T09:37+0500
2021-03-12T09:37+0500
2021-03-13T15:05+0500
дунёда
вакцина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/06/15734860_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_0b92343e4fea80be18005977993a6bbf.jpg
ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари Европа иттифоқининг айрим мамлакатлари AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишдан воз кечишгани ҳақидаги хабарларни таҳлил қилмоқда.Бу ҳақда БССТ вакили РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилган.Ташкилот, дея аниқлик киритган суҳбатдош, нима юз бераётгани борасида аниқ тушунчага эга бўлгач, ўз хулосаларини оммага эълон қилади.Эмлаш жараёнининг тўхтатилишиЕвропанинг камида тўққизта мамлакати айни вақтда у ёки бу даражада AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатишган.Бундай қарор қабул қилинишига препаратдан фойдалангач юзага келаётган тромбоз ҳолатлари ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.Препаратдан фойдаланишни биринчилардан бўлиб Австрия ҳукумати тўхтатган. Венадан кейин Дания, Норвегия ва Исландия ҳам шундай қарор қабул қилган. Эстония, Литва, Люксембург, Кипр ва Латвия AstraZeneca вакцинасининг муаммоли партиясидан фойдаланишдан воз кечган.Италия ҳам музокарали бир партияни ман этган.AstraZeneca компанияси препарат хавфсизлиги ҳақида баёнотлар билан чиққан эди.Шу билан бир вақтнинг ўзида Европа Доривор воситалар бўйича агентлиги айни вақтда ЕИда юз берган - AstraZeneca вакцинасидан фойдаланган беморларда тромбоэмболик муаммолар юз бераётгани ҳақидаги ҳолатларни ўрганишда давом этаётганини маълум қилган.Айни вақтда Европа иттифоқи бозорида тўртта вакцина рўйхатдан ўтказилган: Pfizer/BioNTech компанияларининг (600 миллион дозагача харид қилинган), Moderna (460 миллион дозадан иккита шартнома), AstraZeneca (400 миллион дозагача) ва Johnson&Johnson (400 миллион доза яна қўшимча 200 миллион доза харид қилиш опцияси билан)."Хатарлар бор эди"Россиялик шифокор ва телебошловчи Александр Мясников, илгарироқ, Британия-Швеция компанияси - AstraZeneca томонидан ишлаб чиқарилган вакцинадан сўнг европа фуқароларида юз бераётган ўлим ҳолатларига изоҳ берган эди.Шифокор ўз фикрини НСН эфирида билдирган.Унинг сўзларига кўра, эмлаш жараёнидан сўнг тромбоз туфайли вафот этган беморларда тромбозлар пайдо бўлиши хатарлари бўлган.Шифокорнинг қайд этишича, тромблар юзага келишининг ўзи хатарли, аммо ҳолат ўлим билан якун топиши эса кўламларга боғлиқ бўлади.Бирор вакцина 100 фоиз хавфсиз бўлмайди, деб қўшимча қилган Мясников.
https://sputniknews.uz/20210311/italiya-norvegiya-va-daniya-astrazeneca-vaktsinasi-bilan-emlashni-tohtatdi---17690554.html
https://sputniknews.uz/20200722/arb-COVID-19-vaktsinasini-ishlab-chiish-poygasida-yutazmoda-14599038.html
https://sputniknews.uz/20210306/Sputnik-V-dundagi-mashur-vaktsinalar-reytingida-ikkinchi-rinni-egalladi-16143147.html
https://sputniknews.uz/20210204/Rossiya-vaktsinasi-arbni-ayratga-soldi---Welt-15930377.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/06/15734860_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_cd379b5f098e42c38b8fcc21b5eb2e1b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, вакцина
ЕИнинг кўплаб давлатлари AstraZeneca вакцинасидан воз кечмоқда. БССТ қандай фикрда?
09:37 12.03.2021 (янгиланди: 15:05 13.03.2021) Ташкилот нима юз бераётгани борасида аниқ тушунча ҳосил бўлган тақдирдагина ўз хулосаларини оммага эълон қилишини билдирган.
ТОШКЕНТ, 12 мар - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари Европа иттифоқининг айрим мамлакатлари AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишдан воз кечишгани ҳақидаги хабарларни таҳлил қилмоқда.
Бу ҳақда БССТ вакили РИА Новостига берган
интервьюсида маълум қилган.
Ташкилот, дея аниқлик киритган суҳбатдош, нима юз бераётгани борасида аниқ тушунчага эга бўлгач, ўз хулосаларини оммага эълон қилади.
Эмлаш жараёнининг тўхтатилиши
Европанинг камида тўққизта мамлакати айни вақтда у ёки бу даражада AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатишган.
Бундай қарор қабул қилинишига препаратдан фойдалангач юзага келаётган тромбоз ҳолатлари ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.
Препаратдан фойдаланишни биринчилардан бўлиб Австрия ҳукумати тўхтатган. Венадан кейин Дания, Норвегия ва Исландия ҳам шундай қарор қабул қилган. Эстония, Литва, Люксембург, Кипр ва Латвия AstraZeneca вакцинасининг муаммоли партиясидан фойдаланишдан воз кечган.
Италия ҳам музокарали бир партияни ман этган.
AstraZeneca компанияси препарат хавфсизлиги ҳақида баёнотлар билан чиққан эди.
Шу билан бир вақтнинг ўзида Европа Доривор воситалар бўйича агентлиги айни вақтда ЕИда юз берган - AstraZeneca вакцинасидан фойдаланган беморларда тромбоэмболик муаммолар юз бераётгани ҳақидаги ҳолатларни ўрганишда давом этаётганини маълум қилган.
Айни вақтда Европа иттифоқи бозорида тўртта вакцина рўйхатдан ўтказилган: Pfizer/BioNTech компанияларининг (600 миллион дозагача харид қилинган), Moderna (460 миллион дозадан иккита шартнома), AstraZeneca (400 миллион дозагача) ва Johnson&Johnson (400 миллион доза яна қўшимча 200 миллион доза харид қилиш опцияси билан).
Россиялик шифокор ва телебошловчи Александр Мясников, илгарироқ, Британия-Швеция компанияси - AstraZeneca томонидан ишлаб чиқарилган вакцинадан сўнг европа фуқароларида юз бераётган ўлим ҳолатларига изоҳ берган эди.
Шифокор ўз фикрини НСН эфирида билдирган.
Унинг сўзларига кўра, эмлаш жараёнидан сўнг тромбоз туфайли вафот этган беморларда тромбозлар пайдо бўлиши хатарлари бўлган.
Шифокорнинг қайд этишича, тромблар юзага келишининг ўзи хатарли, аммо ҳолат ўлим билан якун топиши эса кўламларга боғлиқ бўлади.
Бирор вакцина 100 фоиз хавфсиз бўлмайди, деб қўшимча қилган Мясников.