https://sputniknews.uz/20210311/yangi-tartib-kvartira-ipoteka-kreditlari-17687534.html
Янги тартиб: 33 мингдан ортиқ квартира ипотека кредитлари асосида берилади
Янги тартиб: 33 мингдан ортиқ квартира ипотека кредитлари асосида берилади
Sputnik Ўзбекистон
33 114 та квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар ипотека кредитлари асосида берилади 11.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-11T19:33+0500
2021-03-11T19:33+0500
2021-03-11T19:33+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
тошкент
янги уйлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1339/55/13395510_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_263874efdb414dd3435b36479285727d.jpg
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида кўп квартирали уй-жойлар қурилади.Фармон билан 2021 йилда янги тартиб доирасида: - республика бўйича жами 33 114 та квартиралар ва якка тартибдаги уй-жойлар; - қишлоқ жойларда 8 336 та квартирадан иборат кўп қаватли арзон уй-жойлар;- фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 3 550 та квартирадан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилади.Шунингдек, 2021 йил учун уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати, бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредити ва дастлабки бадалнинг бир қисми учун Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидияларнинг энг кўп миқдори тасдиқланди. Жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитларни ажратиш тартиби барча ҳудудларда жорий этилди (илгари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий этилган эди).Бунда:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1339/55/13395510_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_43f247a945bfe25ebb98ba68fd1c63d1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, тошкент, янги уйлар
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, тошкент, янги уйлар
Янги тартиб: 33 мингдан ортиқ квартира ипотека кредитлари асосида берилади
33 114 та квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар ипотека кредитлари асосида берилади
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида кўп квартирали уй-жойлар қурилади.
Фармон билан 2021 йилда янги тартиб доирасида:
- республика бўйича жами 33 114 та квартиралар ва якка тартибдаги уй-жойлар;
- қишлоқ жойларда 8 336 та квартирадан иборат кўп қаватли арзон уй-жойлар;
- фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 3 550 та квартирадан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилади.
Шунингдек, 2021 йил учун уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати, бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредити ва дастлабки бадалнинг бир қисми учун Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидияларнинг энг кўп миқдори тасдиқланди.
Жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитларни ажратиш тартиби барча ҳудудларда жорий этилди (илгари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий этилган эди).
кредитлар Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда 500 та, жами 6 500 та якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун ажратилади;
кредитлар ипотека кредитининг энг кўп миқдорларидан ошмайдиган ва дастлабки бадали якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йил (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) муддатга ажратилади;
даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки 5 йил мобайнида фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади;
субсидиялар қурилган (реконструкция қилинган) якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.