Володин Россия изчиллик билан долларга тобеликдан чекинишини маълум қилди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишДоллар
Доллар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Oбуна бўлиш
Февраль ойи охирида Россия миллий фаровонлик жамғармаси валюта тузилмасини ўзгартириб, унинг таркибига япон йенаси ва хитой юанини ҳам қўшган
ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Россия секин-аста долларга тобеликни енгмоқда, деди журналистларга Давлат думаси спикери Вячеслав Володин.
"Масалан, ЕОИИ доирасида миллий валюталардаги ҳисоб-китобларимиз 74%гача ошди. Хитой ва Туркия билан миллий валюталарда савдо-сотиқни режали асосда ошириб бормоқдамиз", - деб ҳикоя қилди у.
Слитки золота - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2020
АҚШлик миллиардерлар долларларни шошилинч олтинга алмаштирмоқда
Қуйи палата спикери февраль ойи охирида Россия миллий фаровонлик жамғармаси валюта тузилмасини ўзгартириб, уни таркибига япон йенаси ва хитой юанини ҳам қўшганини эслатиб ўтди.
Шу билан бирга, Володиннинг таъкидлашича, АҚШ доллар ива евро улуши 45%дан 35%га пасайган, фунт стерлинглар улуши эса ўн фоиз даражасида қолган.
Илгарироқ Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко РИА Новостига берган интервьюсида америка доллари Россияда муомалада қолажагини, аммо иқтисоднинг ундан тобелигини пасайтириш кераклиги ҳақида гапирган эди.
Купюра евро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2021
Жонга тегди: Европа Иттифоқи доллардан воз кечмоқда
Федерация кенгаши спикери олтин-валюта резервлари ҳозирда долларга камроқ тобелигини эслатиб, шу билан бирга бошқа сезиларли натижалар борлигини қўшимча қилганди: сўнгги ўн йилда Москванинг Қўшма Штатларнинг давлат мажбуриятларига киритилган маблағлари 30 баробарга қисқарган.
ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков Блумберг агентлигига берган интервьюсида Россия "ушбу доимий душманона ҳаракатлар заҳарли манбага тобелик"ка чек қўйиб, ҳар қандай турдаги операцияда доллар ролини қисқартириши лозимлигини таъкидлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0