Тошкент марказида иккита машина ёниб кетди

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2021
Oбуна бўлиш
ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, ҳайдовчилар ўз вақтида машинадан чиқиб кетишга муваффақ бўлишган.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Ш.Руставели кўчасида “Нексия-3” ва “Спарк” русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Фавқулодда вазият вазирлиги хабарига кўра, ЙТҲ 10 март кунидан 11 март кунига ўтар кечаси рўй берган. Тўқнашувдан сўнг иккала машинада ҳам ёнғин келиб чиққан.
Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, ҳайдовчилар ўз вақтида машинадан чиқиб кетишга муваффақ бўлишган.
Горящий автомобиль. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Жиззахда мудҳиш ЙТҲ: икки киши тириклайин ёниб кетди
Бир неча дақиқадан сўнг ёнғин содир бўлган жойга Тошкент шаҳар ФВБнинг ёнғин-қутқарув гуруҳлари етиб келган. Ёнғин уч дақиқадан камроқ вақт ичида бартараф этилган.
Янгиликлар лентаси
0