https://sputniknews.uz/20210311/senatda-iz-bolani-barvat-turmushga-berishning-oldini-olish-masalasi-muokama-ilindi-17665959.html
Сенатда қиз болани барвақт турмушга беришнинг олдини олиш масаласи муҳокама қилинди
Сенатда қиз болани барвақт турмушга беришнинг олдини олиш масаласи муҳокама қилинди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Қиз болани барвақт турмушга бериш ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ қурилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар
2021-03-11T09:28+0500
2021-03-11T09:28+0500
2021-03-11T09:28+0500
жамият
оила
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1269/05/12690583_20:0:982:541_1920x0_80_0_0_fadd7312fcee2d5341c9df8bc4ae765b.jpg
ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Қиз болани барвақт турмушга бериш ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ қурилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ахборот-хизмати.Хусусан, қиз болани барвақт турмушга бериш ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ қурилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ахбороти эшитилган.Таъкидланганидек, жамиятда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш механизми ишлаб чиқилган.Шу билан бирга, вилоятлар ва туман (шаҳар)ларда Хотин-қизлар ҳамда Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари, қолаверса, ҳар бир маҳаллада фуқаролар йиғинининг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси”, “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси, “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ва “Бувижонлар мактаби” кенгашлари фаолияти йўлга қўйилган.Аҳоли ва ёшлар ўртасида никоҳ ва оила ҳуқуқи, оила маънавияти, оила маърифати, ноқонуний никоҳ, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никохларнинг салбий оқибатлари тўғрисида ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот қилинган.Шунингдек, мажлисда бу борада амалга оширилиши зарур бўлган ишларга урғу берилган. Мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.Эслатиб ўтамиз, 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкиллаштирилган байрам тадбирида сўзлаган нутқида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йили 28 мингдан зиёд оила ажралиб кетганлигини афсус билан қайд этган эди.Давлат раҳбари ёшларга мурожаат қилиб: "Турмуш қуришга, оилага, фарзанд тақдирига ниҳоятда чуқур масъулият билан қаранг. Бу масалага юзаки ёндашиб, ҳам ўзингиз, ҳам ўзга бир инсон ҳаётини хавф остига қўйманг. Мен бу борада кўпни кўрган маҳалла фаоллари, муҳтарам фахрийларимиз, кайвонилар, маънавиятимиз ва динимиз фидойилари, ўз тенгдошларига ибрат бўлиб келаётган ёшларимиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қиладилар, деб ишонаман", - дея таъкидлаган эди.
https://sputniknews.uz/20191226/Azhrimlar-soni-byicha-rinchli-raamlar-malum-ilindi-Buning-sababi-nima-13112673.html
https://sputniknews.uz/20210227/zbekistonda-nikoga-kirish-muddatini-uzaytirish-taklif-etilmoda-16089089.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1269/05/12690583_140:0:861:541_1920x0_80_0_0_93da618dcd9bfdf275196ba873d212dc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, оила
Сенатда қиз болани барвақт турмушга беришнинг олдини олиш масаласи муҳокама қилинди
Қиз болани барвақт турмушга бериш ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ қурилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ахбороти эшитилди
ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Қиз болани барвақт турмушга бериш ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ қурилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ахборот-хизмати.
Хусусан, қиз болани барвақт турмушга бериш ва қариндош-уруғлар ўртасида никоҳ қурилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ахбороти эшитилган.
Таъкидланганидек, жамиятда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш механизми ишлаб чиқилган.
Шу билан бирга, вилоятлар ва туман (шаҳар)ларда Хотин-қизлар ҳамда Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари, қолаверса, ҳар бир маҳаллада фуқаролар йиғинининг “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси”, “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси, “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари ва “Бувижонлар мактаби” кенгашлари фаолияти йўлга қўйилган.
Аҳоли ва ёшлар ўртасида никоҳ ва оила ҳуқуқи, оила маънавияти, оила маърифати, ноқонуний никоҳ, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никохларнинг салбий оқибатлари тўғрисида ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот қилинган.
Шунингдек, мажлисда бу борада амалга оширилиши зарур бўлган ишларга урғу берилган. Мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкиллаштирилган байрам тадбирида сўзлаган нутқида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтган йили 28 мингдан зиёд оила ажралиб кетганлигини афсус билан қайд этган эди.
Давлат раҳбари ёшларга мурожаат қилиб: "Турмуш қуришга, оилага, фарзанд тақдирига ниҳоятда чуқур масъулият билан қаранг. Бу масалага юзаки ёндашиб, ҳам ўзингиз, ҳам ўзга бир инсон ҳаётини хавф остига қўйманг. Мен бу борада кўпни кўрган маҳалла фаоллари, муҳтарам фахрийларимиз, кайвонилар, маънавиятимиз ва динимиз фидойилари, ўз тенгдошларига ибрат бўлиб келаётган ёшларимиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қиладилар, деб ишонаман", - дея таъкидлаган эди.