https://sputniknews.uz/20210311/qirgiziston-eoii-ozbekiston-17681302.html
Қирғизистоннинг ЕОИИдаги имтиёзлари Ўзбекистон учун қандай фойдали бўлиши мумкин?
Қирғизистоннинг ЕОИИдаги имтиёзлари Ўзбекистон учун қандай фойдали бўлиши мумкин?
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Қирғизистоннинг ЕОИИ имтиёзларидан фойдаланиб, учинчи давлатлар бозорларига биргаликда чиқишни мўлжалламоқда - Ўзбекистон Республикаси бош... 11.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-11T16:53+0500
2021-03-11T16:53+0500
2021-03-12T19:29+0500
иқтисод
ўзбекистон
қозоғистон
қирғизистон
россия
беларусь
еоии
ўзбекистон ва еоии
арманистон
молдова
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/08/15955184_0:144:3128:1904_1920x0_80_0_0_11cf6f85d04feec3b7ee136f0f42b9ff.jpg
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон Қирғизистоннинг ЕОИИ имтиёзларидан фойдаланиб, учинчи давлатлар бозорларига биргаликда чиқишни мўлжалламоқда, деди Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов.Пайшанба куни Тошкентда ўзбек-қирғиз бизнес форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбир Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг 11-12 март кунлари Ўзбекистонга ташрифи доирасида ташкил этилди.Ўзбекистон бош вазир ўринбосари таъкидлашича, коронавирус пандемияси туфайли жаҳон савдосининг пасайиши фонида икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси, аксинча, ошди."Ҳозир президентлар янги улкан вазифани қўймоқдалар. Биз савдо айланмасини бир миллиардга, сўнгра икки миллиард долларга етказишимиз керак. Ўйлайманки, бу амалга ошириш мумкин бўлган вазифа", - деди Умурзоқов.Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари, молия ва иқтисодиёт вазири Улукбек Кармишаков ўзбекистонлик тадбиркорларга "Қирғизистоннинг ЕОИИга аъзолигидан фойдаланиб, унинг улкан бозорини биргаликда ўзлаштиришни" таклиф қилди."Мен устувор йўналишлар - тикув саноати, қишлоқ хўжалигини қайта ишлаш, туризм, машинасозлик ва тиббиётга инвестиция киритиш имкониятини кўриб чиқишга чақираман, бу ерда Ўзбекистон Марказий Осиёда етакчилардан бири ҳисобланади", - деб қўшимча қилди Кармишаков.Ўзбекистон томонининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо айланмаси 2020 йил охирига келиб 10 фоизга ўсиб, 903,1 миллион долларга етди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Қирғизистон капитали иштирокидаги 183та корхона фаолият юритмоқда.Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда ЕОИИ аъзолари - Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон.Кузатувчи-давлатлар - Ўзбекистон, Молдова ва Куба.
ўзбекистон
қозоғистон
қирғизистон
беларусь
арманистон
молдова
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/08/15955184_200:0:2929:2047_1920x0_80_0_0_58e5221d6f12ac0c4a57b9013fe18768.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, қозоғистон, қирғизистон, россия, беларусь, еоии, арманистон, молдова, садир жапаровнинг ўзбекистонга ташрифи
иқтисод, ўзбекистон, қозоғистон, қирғизистон, россия, беларусь, еоии, арманистон, молдова, садир жапаровнинг ўзбекистонга ташрифи
Қирғизистоннинг ЕОИИдаги имтиёзлари Ўзбекистон учун қандай фойдали бўлиши мумкин?
16:53 11.03.2021 (янгиланди: 19:29 12.03.2021) Ўзбекистон Қирғизистоннинг ЕОИИ имтиёзларидан фойдаланиб, учинчи давлатлар бозорларига биргаликда чиқишни мўлжалламоқда - Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Ўзбекистон Қирғизистоннинг ЕОИИ имтиёзларидан фойдаланиб, учинчи давлатлар бозорларига биргаликда чиқишни мўлжалламоқда, деди Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов.
Пайшанба куни Тошкентда ўзбек-қирғиз бизнес форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбир Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг 11-12 март кунлари Ўзбекистонга ташрифи доирасида ташкил этилди.
"Биз ҳаммамиз биламизки, Қирғизистон - ЖСТ, ЕОИИ аъзоси. Қирғизистон ташқи бозорга чиқишнинг бир қатор афзалликларига эга. Биз ушбу бозорларга биргаликда чиқиш учун кучларни бирлаштиришимиз керак", - деди Умурзоқов ўз нутқида.
Ўзбекистон бош вазир ўринбосари таъкидлашича, коронавирус пандемияси туфайли жаҳон савдосининг пасайиши фонида икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси, аксинча, ошди.
"Ҳозир президентлар янги улкан вазифани қўймоқдалар. Биз савдо айланмасини бир миллиардга, сўнгра икки миллиард долларга етказишимиз керак. Ўйлайманки, бу амалга ошириш мумкин бўлган вазифа", - деди Умурзоқов.
Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари, молия ва иқтисодиёт вазири Улукбек Кармишаков ўзбекистонлик тадбиркорларга "Қирғизистоннинг ЕОИИга аъзолигидан фойдаланиб, унинг улкан бозорини биргаликда ўзлаштиришни" таклиф қилди.
"Мен устувор йўналишлар - тикув саноати, қишлоқ хўжалигини қайта ишлаш, туризм, машинасозлик ва тиббиётга инвестиция киритиш имкониятини кўриб чиқишга чақираман, бу ерда Ўзбекистон Марказий Осиёда етакчилардан бири ҳисобланади", - деб қўшимча қилди Кармишаков.
Ўзбекистон томонининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо айланмаси 2020 йил охирига келиб 10 фоизга ўсиб, 903,1 миллион долларга етди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Қирғизистон капитали иштирокидаги 183та корхона фаолият юритмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда ЕОИИ аъзолари - Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон.
Кузатувчи-давлатлар - Ўзбекистон, Молдова ва Куба.