https://sputniknews.uz/20210311/ozbek-qirgiz-hamkorligi-toshkentdagi-biznes-forumda-nimalarga-erishildi-17679290.html
Ўзбек-қирғиз ҳамкорлиги: Тошкентдаги бизнес-форумда нималарга эришилди
Ўзбек-қирғиз ҳамкорлиги: Тошкентдаги бизнес-форумда нималарга эришилди
Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида бизнес-форум бўлиб ўтди. 11.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-11T15:51+0500
2021-03-11T15:51+0500
2021-03-11T15:56+0500
иқтисод
ўзбекистон
ҳамкорлик
қирғизистон
ўзбек-қирғиз муносабатлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0b/17677039_0:79:1500:923_1920x0_80_0_0_24cf1a6bf14e5eb0e57acd856c6b8a90.jpg
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон бизнес-форуми ва икки мамлакат ўртасидаги Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Қирғизистон делегациясига бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Улукбек Кармишаков, Ўзбекистон делегациясига эса бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков раҳбарлик қилди.Унда сўнгги йилларда Ўзбекистон – Қирғизистон қўшма корхоналарининг сони икки баравар кўпайгани, савдо айланмаси беш баробар ортгани ва пандемиянинг салбий оқибатларига қарамасдан 2020 йилда ўзаро савдо ҳажми 10 фоизга ўсгани таъкидланди.Икки мамлакат ҳукуматларининг мунтазам ва яқин мулоқотни ўрнатишга тайёрлиги билдирилди. Тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни муваффақиятли жорий этишга ҳар томонлама кўмаклашиш орқали савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистон корхоналари ўртасидаги саноат кооперациясини ривожлантиришга содиқлик билдирилди.Шу нуқтаи назардан, томонлар икки мамлакат хусусий бизнес вакиллари ўртасида узоқ муддатли муносабатларни йўлга қўйиш, ўзбек-қирғиз ишбилармонлари ҳамкорлиги учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш учун ишончли платформа сифатида Ишбилармонлар кенгашини тузишни маъқуллади.Истиқболли тармоқлар – қишлоқ хўжалиги, минерал ва органик ўғитлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик ва чарм – пойабзал саноати, ипакчилик тармоғи, туризм ва логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш салоҳияти атрофлича очиб берилди. Иштирокчилар Ўзбекистон ва Қирғизстонда инвестиция ва ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш учун у ёки бу соҳада яратилган шарт-шароитлар билан тўлиқ танишиш, умумий манфаатлар ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ва келгусида биргаликда ҳаётга татбиқ этиш учун аниқ лойиҳавий таклифларни кўриб чиқиш имконига эга бўлди.Форум якунлари бўйича ўзбек ва қирғиз тадбиркорлари ўртасида бир қатор савдо шартномалари ҳамда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича битимлар имзоланди.
https://sputniknews.uz/20210311/qirgiziston-prezidenti-toshkentga-keldi-17672566.html
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/0b/17677039_82:0:1418:1002_1920x0_80_0_0_e5c5d629012c5ba63eeae351bef1a966.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, ҳамкорлик, қирғизистон, ўзбек-қирғиз муносабатлари
иқтисод, ўзбекистон, ҳамкорлик, қирғизистон, ўзбек-қирғиз муносабатлари
Ўзбек-қирғиз ҳамкорлиги: Тошкентдаги бизнес-форумда нималарга эришилди
15:51 11.03.2021 (янгиланди: 15:56 11.03.2021) Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида бизнес-форум бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон бизнес-форуми ва икки мамлакат ўртасидаги Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Қирғизистон делегациясига бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Улукбек Кармишаков, Ўзбекистон делегациясига эса бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков
раҳбарлик қилди.Унда сўнгги йилларда Ўзбекистон – Қирғизистон қўшма корхоналарининг сони икки баравар кўпайгани, савдо айланмаси беш баробар ортгани ва пандемиянинг салбий оқибатларига қарамасдан 2020 йилда ўзаро савдо ҳажми 10 фоизга ўсгани таъкидланди.
Икки мамлакат ҳукуматларининг мунтазам ва яқин мулоқотни ўрнатишга тайёрлиги билдирилди. Тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни муваффақиятли жорий этишга ҳар томонлама кўмаклашиш орқали савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда Ўзбекистон ва Қирғизистон корхоналари ўртасидаги саноат кооперациясини ривожлантиришга содиқлик билдирилди.
Шу нуқтаи назардан, томонлар икки мамлакат хусусий бизнес вакиллари ўртасида узоқ муддатли муносабатларни йўлга қўйиш, ўзбек-қирғиз ишбилармонлари ҳамкорлиги учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш учун ишончли платформа сифатида Ишбилармонлар кенгашини тузишни маъқуллади.
Истиқболли тармоқлар – қишлоқ хўжалиги, минерал ва органик ўғитлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тўқимачилик ва чарм – пойабзал саноати, ипакчилик тармоғи, туризм ва логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш салоҳияти атрофлича очиб берилди.
Иштирокчилар Ўзбекистон ва Қирғизстонда инвестиция ва ташқи савдо фаолиятини амалга ошириш учун у ёки бу соҳада яратилган шарт-шароитлар билан тўлиқ танишиш, умумий манфаатлар ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ва келгусида биргаликда ҳаётга татбиқ этиш учун аниқ лойиҳавий таклифларни кўриб чиқиш имконига эга бўлди.
Форум якунлари бўйича ўзбек ва қирғиз тадбиркорлари ўртасида бир қатор савдо шартномалари ҳамда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича битимлар имзоланди.