https://sputniknews.uz/20210310/sovet-raketasi-garbni-yana-bir-bor-hayratga-soldi---video-17663159.html
Совет ракетаси Ғарбни яна бир бор ҳайратга солди - видео
Совет ракетаси Ғарбни яна бир бор ҳайратга солди - видео
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Интернет тармоғида совет ядровий ракетасининг ғаройиб видеоси пайдо бўлди.
2021-03-10T19:05+0500
2021-03-10T19:05+0500
2021-03-10T19:05+0500
дунёда
минтақалараро баллистик ракета
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0f/15797181_0:0:1716:965_1920x0_80_0_0_90c056d99bc6076d3b6175adfae9edff.jpg
ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Интернет тармоғида совет ядровий ракетасининг ғаройиб видеоси пайдо бўлди. Унда МБР РТ-23 УТТХ русумли совет ядровий ракетаси акс этган. Ушбу ракетанинг конуссимон уч қисми ҳавога кўтарилиш олдидан катта босим остида "ўсиб чиқиш" хусусиятга эга бўлган. Бундай ёндашув совет конструкторларига ракетани темир йўл вагонида яширин жойлаштириш имконини берган. Кейинчалик технологиялар ривожланиши натижасида ракета янада ихчамлаштирилган ва унинг "ўсиб чиқиш" қобилиятига эҳтиёж қолмаган. НАТО классификацияси бўйича ушбу ракета SS-24 Scalpel деб аталади. The Drive нашри ёзишига кўра, совуқ уруш даврида Совет Иттифоқи темир йўл вагонларида яшириш жойлаштириш мумкин бўлган ракета яратган ягона давлат бўлган. Қўшимча тариқасида шуни айтиш мумкин-ки, Совет Иттифоқида стационар ракета шахталари жойлашган жой бир кун келиб душманга аниқ бўлиши мумкин деб ҳисоблашган. Шунинг учун автомобил, поезд ва денгиз контейнерларига яширин тарзда жойлаштирилиши мумкин бўлган мобил базали стратегик баллистик ракеталар яратилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/0f/15797181_275:0:1562:965_1920x0_80_0_0_d843c787ee8da9718b2872cf0f40aa17.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, минтақалараро баллистик ракета
дунёда, минтақалараро баллистик ракета
Совет ракетаси Ғарбни яна бир бор ҳайратга солди - видео
Совет ядровий ракетасининг конуссимон уч қисми ҳавога кўтарилиш олдидан "ўсиб чиқиш" хусусиятга эга бўлган.
ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Интернет тармоғида совет ядровий ракетасининг ғаройиб видеоси пайдо бўлди.
Унда МБР РТ-23 УТТХ русумли совет ядровий ракетаси акс этган. Ушбу ракетанинг конуссимон уч қисми ҳавога кўтарилиш олдидан катта босим остида "ўсиб чиқиш" хусусиятга эга бўлган.
Бундай ёндашув совет конструкторларига ракетани темир йўл вагонида яширин жойлаштириш имконини берган. Кейинчалик технологиялар ривожланиши натижасида ракета янада ихчамлаштирилган ва унинг "ўсиб чиқиш" қобилиятига эҳтиёж қолмаган.
НАТО классификацияси бўйича ушбу ракета SS-24 Scalpel деб аталади.
The Drive нашри ёзишига кўра, совуқ уруш даврида Совет Иттифоқи темир йўл вагонларида яшириш жойлаштириш мумкин бўлган ракета яратган ягона давлат бўлган.
Қўшимча тариқасида шуни айтиш мумкин-ки, Совет Иттифоқида стационар ракета шахталари жойлашган жой бир кун келиб душманга аниқ бўлиши мумкин деб ҳисоблашган. Шунинг учун автомобил, поезд ва денгиз контейнерларига яширин тарзда жойлаштирилиши мумкин бўлган мобил базали стратегик баллистик ракеталар яратилган.