https://sputniknews.uz/20210310/shavkat-mirziyoyev-va-angela-merkel-onlayn-uchrashuv-otkazadi-17659667.html
Шавкат Мирзиёев ва Ангела Меркель онлайн учрашув ўтказади
Шавкат Мирзиёев ва Ангела Меркель онлайн учрашув ўтказади
Sputnik Ўзбекистон
Ўн иккинчи март куни Ўзбекистон ва Германия етакчиларининг саммити бўлиб ўтади. 10.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-10T17:24+0500
2021-03-10T17:24+0500
2021-03-10T17:29+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
германия
ангела меркель
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1060/11/10601155_0:0:3403:1915_1920x0_80_0_0_a544222331f21a04d470e1ba6e87907b.jpg
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркель 12 март куни видеоанжуман шаклида учрашув ўтказади. Икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишлари кўзда тутилган.Музокараларда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.Таъкидланишича, Германия Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий, инвестициявий ва технологик шерикларидан биридир.Ўтган йил якунларига кўра ўзаро товар айирбошлаш 829 миллион долларни ташкил этган, мамлакатимизда Германиянинг 700 миллион доллардан зиёд инвестициялари ўзлаштирилган. Ўзбекистонда 200 га яқин қўшма корхона фаолият юритмоқда.Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2019 йил январь ойида расмий ташриф билан Германияда бўлган эди, ўша йилнинг май ойида эса Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
https://sputniknews.uz/20210310/germaniya-investorlari-ozbekistonda-1-mlrd-dollarlik-loyihalarni-amalga-oshirmoqchi-17484080.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1060/11/10601155_203:0:2934:2048_1920x0_80_0_0_fc8d59fb6c8f39583181b5818381a05c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, германия, ангела меркель
сиёсат, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, германия, ангела меркель
Шавкат Мирзиёев ва Ангела Меркель онлайн учрашув ўтказади
17:24 10.03.2021 (янгиланди: 17:29 10.03.2021) Ўн иккинчи март куни Ўзбекистон ва Германия етакчиларининг саммити бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркель 12 март куни видеоанжуман шаклида учрашув ўтказади.
Икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишлари кўзда тутилган.
“Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш, конструктив сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликка доир қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади”, - дейилади Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати
хабарида.Музокараларда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Таъкидланишича, Германия Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий, инвестициявий ва технологик шерикларидан биридир.
Ўтган йил якунларига кўра ўзаро товар айирбошлаш 829 миллион долларни ташкил этган, мамлакатимизда Германиянинг 700 миллион доллардан зиёд инвестициялари ўзлаштирилган. Ўзбекистонда 200 га яқин қўшма корхона фаолият юритмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2019 йил январь ойида расмий ташриф билан Германияда
бўлган эди, ўша йилнинг май ойида эса Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер жавоб ташрифи билан
Ўзбекистонга келди.