Бой Американинг зиқналиги ва Россия жаҳон вакцина пойгасида ғолиб чиққани ҳақида мақола

© Sputnik / Медиабанкка ўтишВ Казахстане началось производство вакцины Sputnik V
В Казахстане началось производство вакцины Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2021
Oбуна бўлиш
Коронавирусга қарши вакциналар пойгаси Европа томонидан бой берилди: биринчи ўринларни Россия, Буюк Британия, АҚШ, Ҳиндистон ва Хитой эгаллади. Бу қандай рўй берди?
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Франциялик журналист Люк де Бароше коронавирусга қарши жаҳон вакциналар пойгасида Европани мағлубиятга олиб келган хатоларни санаб ўтди. Бу ҳақда у Le Point нашрида чоп этган мақоласида тўхталган.
Де Барошенинг сўзларига кўра, ҳар бир мамлакат жаҳон бозорига препаратларни етказиб бериш учун шахсан жавоб беради. Европа ўзининг ноташкилотчилиги туфайли “геосиёсий нархни” тўламоқда.
Российская вакцина Spuntik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2021
Вакцина ва сиёсат: Европага кириш учун қандай вакцина керак?
Айрим давлатлар ҳукуматларининг ҳаракатлари туфайли юзага келган оқибатлар фожиалидир. Журналист таъкидига кўра, ушбу давлатларда коронавирусдан ўлим даражаси ортиши кузатилмоқда, чекловлар кучайтирилмоқда ва иқтисодиёт темпларини ривожлантирадиган АҚШ ҳамда Хитой билан узилиш ортмоқда.
"Европа иттифоқининг бирорта давлати – вакцина ишлаб чиқарадиган энг муваффақиятли ишлаб чиқарувчилар орасида йўқ, хусусан, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия ва Россия сингари”, - дейди де Бароше.
У шунингдек, ушбу давлатлар ҳаммадан кўра тезроқ вазиятни таҳлил қилиб, зарур чораларни кўрганини қайд этган. Улар COVID-19га қарши вакцинани яратдилар ва ишлаб чиқариш қувватларини оширдилар. Бу, журналист фикрига кўра, уларга геосиёсий дивидендлар олишга ёрдам беради.
Шу билан бирга, де Бароше коронавирусга қарши препаратларнинг бошқа давлатларга етказиб берилиши кўламларига эътибор қаратди.
Российская вакцина Sputnik V в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.03.2021
"Спутник V" дунёдаги машҳур вакциналар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади
Хусусан, унинг қайд этишича, Пекин 40та мамлакатга 80 миллион доза вакцина сотган, Нью-Дели - 25 миллион. Россиянинг "Спутник V"си ҳам ортда қолаётгани йўқ, у дунёнинг 40дан ортиқ мамлакатларига етказиб берилмоқда.
Журналист шу ерда Ғарбнинг худбинлигига эътибор қаратган. Унинг фикрича, АҚШ ички ишлаб чиқаришдаги вакциналарнинг каттагина қисмини ўзи учун захирага олиб қўйган, Европа иттифоқи эса дарҳол экспорт назоратини жорий қилган.
Шприц и ампула на фоне логотипа Спутник V. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2021
Ўзбекистонда Спутник V вакцинаси билан эмлаш ишлари март ойида бошланади - Қурбонов
"Бу худбинликнинг сиёсий баҳоси бор. Халқаро майдонда Жо Байден томонидан "Америка қайтди”, дея айтилган шиори бой давлатларнинг зиқналиги боис маъносиз янграмоқда”, - дея таъкидлайди де Бароше.
Журналист таъкидига кўра, вакциналарни етказиб бериш борасида глобал ҳамкорлик анча самарали бўлар эди ва бунинг натижасида жаҳон иқтисоди тикланиши ҳам тезлашарди.
"Аммо Европа иттифоқи ҳеч нарса таклиф этолмайди", - дейди де Бароше.
Унинг сўзларига кўра, "Европа амалга ошмайдиган орзуга ишонишда давом этмоқда”.
Янгиликлар лентаси
0