https://sputniknews.uz/20210309/zbekiston-va-Turkiya-TIV-rabarlari-uchrashdi-tomonlar-nimalarga-kelishib-oldi-16156959.html
Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари учрашди: томонлар нималарга келишиб олди
Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари учрашди: томонлар нималарга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда Ўзбекистонда Бахчешеҳир университети филиалини очиш хамда Хўжа Байрам Вали номидаги университет билан биргаликда Фарғона олий туризм мактабини ташкил... 09.03.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-03-09T12:40+0500
2021-03-09T12:40+0500
2021-03-09T15:13+0500
сиёсат
ўзбекистон
туркия
абдулазиз камилов
мевлут чавушўғли
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/09/16156165_0:0:1300:731_1920x0_80_0_0_fc0f718d05bbc4ed8524d7c59cb99738.jpg
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг туркиялик ҳамкасби Мевлут Чавушўғлу билан учрашуви ҳамда икки мамлакат ТИВ раҳбарлари бошчилигида Стратегик режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.Бўлажак қўшма тадбирларга, хусусан, олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарликнинг ташкилий масалалари кўриб чиқилди.Парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги алоқаларни янада фаоллаштиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги маълум қилинди.Туркия томони “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция, “Шарқ тароналари”, бахшичилик санъати, ҳунармандлар халқаро фестиваллари ва бошқа тадбирларга таклиф қилинди.Шунингдек, тадбирда халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари ҳам кўриб чиқилди.Стратегик режалаштириш гуруҳи йиғилиши якунлангач, Камилов ва Чавушўғли Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ва Таржима хизматлари соҳасида ўзаро англашув меморандумини имзолади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Туркия делегацияси Хива, Бухоро ва Самарқандда бўлди ва Самарқанддаги Туркиянинг бош консулхонаси очилиш маросимида иштирок этди.
https://sputniknews.uz/20210307/Samarqandda-Turkiyaning-bosh-konsulxonasi-ochildi-16149713.html
ўзбекистон
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/09/16156165_51:0:1203:864_1920x0_80_0_0_e7358731a7eed8398fcebfd95421c4cc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, туркия, абдулазиз камилов, мевлут чавушўғли
сиёсат, ўзбекистон, туркия, абдулазиз камилов, мевлут чавушўғли
Ўзбекистон ва Туркия ТИВ раҳбарлари учрашди: томонлар нималарга келишиб олди
12:40 09.03.2021 (янгиланди: 15:13 09.03.2021) Учрашувда Ўзбекистонда Бахчешеҳир университети филиалини очиш хамда Хўжа Байрам Вали номидаги университет билан биргаликда Фарғона олий туризм мактабини ташкил этиш муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг туркиялик ҳамкасби Мевлут Чавушўғлу билан учрашуви ҳамда икки мамлакат ТИВ раҳбарлари бошчилигида Стратегик режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
ТИВ матбуот хизмати
хабарига кўра, музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бўлажак қўшма тадбирларга, хусусан, олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилишига тайёргарликнинг ташкилий масалалари кўриб чиқилди.
Парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, икки томонлама муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.
БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги алоқаларни янада фаоллаштиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги маълум қилинди.
“Илмий-таълим соҳасидаги шерикликни кенгайтириш масалаларига, жумладан, Ўзбекистонда Бахчешеҳир университети филиалини очиш, шунингдек Хўжа Байрам Вали номидаги университет билан биргаликда Фарғона олий туризм мактабини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”, - дейилган хабарда.
Туркия томони “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция, “Шарқ тароналари”, бахшичилик санъати, ҳунармандлар халқаро фестиваллари ва бошқа тадбирларга таклиф қилинди.
Шунингдек, тадбирда халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Стратегик режалаштириш гуруҳи йиғилиши якунлангач, Камилов ва Чавушўғли Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ва Таржима хизматлари соҳасида ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Туркия делегацияси Хива, Бухоро ва Самарқандда бўлди ва Самарқанддаги Туркиянинг бош консулхонаси очилиш маросимида
иштирок этди.