Россия қурилиш майдонларида қанча ишчилар етишмаяпти?

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМигранты
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Россиянинг қурилиш майдонларида камида 1,2 миллион ишчи етишмаяпти, деди Россия Федерацияси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ирек Файзуллин.
"Кадрлар муаммоси мавжуд. Яқин хориждан келган кўплаб қурувчилар коронавирус туфайли мамлакатни тарк этишга мажбур бўлдилар", деди у.
Снег в Москве  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.02.2021
Мигрантлар етишмаслиги Россия иқтисодиётига таҳдид солмоқда- Bloomberg
Файзуллин, барча ҳудудларда ҳам Россия фуқаролари билан ишчилар етишмовчилигини тўлдириш имкони бўлмади, деб қўшимча қилди.
Аввалроқ, мигрантларни Россияга олиб келиш механизми йўлга қўйилди. Россия қурилиш компаниялари Туркия, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан мигрантларни олиб келиш учун аризаларни онлайн шаклда юборади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва хорижий компаниялар ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик асосида бугунги кунда россиялик иш берувчилар Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида РФга қурилиш соҳасига ишга жалб қилиш бўйича танлов ўтказишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0