https://sputniknews.uz/20210309/mirziev-chavushli-boshchiligidagi-delegatsiyani-abul-ildi-17476769.html
Мирзиёев Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Мирзиёев Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
ТОШКЕНТ, 9 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчил делегацияни қабул
2021-03-09T19:15+0500
2021-03-09T19:15+0500
2021-03-09T19:25+0500
сиёсат
мевлут чавушўғли
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/442/73/4427385_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_95af6b9578ca66b5eb4ab9dcb3e4aab3.jpg
ТОШКЕНТ, 9 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчил делегацияни қабул қилди.Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.Давлат раҳбари олий даражадаги мунтазам мулоқотлар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ришталари ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва уни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилаётганини мамнуният билан қайд этди.Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли самимий қабул учун Ўзбекистон президентига миннатдорлик билдирди ҳамда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва самимий тилакларини етказди.Суҳбат чоғида ўтган йил февраль ойида Анқара шаҳрида ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгашининг давлат раҳбарлари даражасидаги биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда навбатдаги саммитни мамлакатда ўтказишга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда янги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.Фаол ҳудудлараро мулоқотни ривожлантириш, қўшма таълим ва маданий-гуманитар дастурларни илгари суришдан иккала мамлакат ҳам манфаатдор экани таъкидланди.Халқаро сиёсат ва минтақавий шериклик, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
https://sputniknews.uz/20200206/Kamilov-va-Chavusholu-khalaro-va-mintaaviy-muammolarni-muokama-ildi-13402523.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/442/73/4427385_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_94b9c075991e9a6200b1949bd9ab932c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
мевлут чавушўғли
Мирзиёев Чавушўғли бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
19:15 09.03.2021 (янгиланди: 19:25 09.03.2021) Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 9 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли бошчил делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Туркия кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Давлат раҳбари олий даражадаги мунтазам мулоқотлар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ришталари ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва уни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилаётганини мамнуният билан қайд этди.
Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли самимий қабул учун Ўзбекистон президентига миннатдорлик билдирди ҳамда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва самимий тилакларини етказди.
Суҳбат чоғида ўтган йил февраль ойида Анқара шаҳрида ўтган Стратегик ҳамкорлик кенгашининг давлат раҳбарлари даражасидаги биринчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда навбатдаги саммитни мамлакатда ўтказишга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Савдо-иқтисодий соҳада ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда янги инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Фаол ҳудудлараро мулоқотни ривожлантириш, қўшма таълим ва маданий-гуманитар дастурларни илгари суришдан иккала мамлакат ҳам манфаатдор экани таъкидланди.
Халқаро сиёсат ва минтақавий шериклик, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.