https://sputniknews.uz/20210309/humo-arenada-yil-zhangi-17476464.html
“Ҳумо арена”да йил жанги: Аҳмадалиев япониялик боксчига қарши рингга чиқади
“Ҳумо арена”да йил жанги: Аҳмадалиев япониялик боксчига қарши рингга чиқади
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. 3 апрель куни Тошкентдаги “Ҳумо арена” муз саройида Рио-2016 Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори, профессионал боксда WBA ва
2021-03-09T19:06+0500
2021-03-09T19:06+0500
2021-03-09T19:26+0500
спорт
ўзбекистон
тошкент
бокс
хумо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1335/24/13352425_0:0:1080:608_1920x0_80_0_0_36939f3a72634d63aa0b38f609c58121.jpg
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. 3 апрель куни Тошкентдаги “Ҳумо арена” муз саройида Рио-2016 Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори, профессионал боксда WBA ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги бўлиб ўтади. Унда Аҳмадалиев япониялик Рёсукэ Ивасага қарши жангда чемпионлик камарларини ҳимоя қилади. Мазкур жанг андеркардида Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Миразизбек Мирзаҳалилов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов каби номдор боксчилар ҳам рингга кўтарилишади. Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги қўмита мутасаддилари “Ҳумо арена”га ташриф буюриб, бўлажак бокс кечасига тайёргарлик бўйича дастлабки музокараларни олиб боришди. Учрашувда “Ҳумо арена” директори Рустам Мардиев, МОҚ ва Ўзбекистон бокс федерацияси вакиллари, чипталар билан шуғулланувчи i-ticket компанияси мутасаддилари, тадбирлар ташкил қилиш бўйича PR компаниялар менежерлари ҳам иштирок этишди.
https://sputniknews.uz/20191030/Boks-byicha-zbekiston-chempionati-oliblari-anilandi-12705816.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1335/24/13352425_0:0:1080:810_1920x0_80_0_0_cb3310a6efc3938aa8853f010031f4b8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, ўзбекистон, тошкент, бокс, хумо
спорт, ўзбекистон, тошкент, бокс, хумо
“Ҳумо арена”да йил жанги: Аҳмадалиев япониялик боксчига қарши рингга чиқади
19:06 09.03.2021 (янгиланди: 19:26 09.03.2021) Муроджон Аҳмадалиев япониялик Рёсукэ Ивасага қарши жангда чемпионлик камарларини ҳимоя қилади.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. 3 апрель куни Тошкентдаги “Ҳумо арена” муз саройида Рио-2016 Олимпия ўйинлари бронза медали совриндори, профессионал боксда WBA ва IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жанги бўлиб ўтади.
Унда Аҳмадалиев япониялик Рёсукэ Ивасага қарши жангда чемпионлик камарларини ҳимоя қилади.
Мазкур жанг андеркардида Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Миразизбек Мирзаҳалилов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Санжар Турсунов каби номдор боксчилар ҳам рингга кўтарилишади.
Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги қўмита мутасаддилари “Ҳумо арена”га ташриф буюриб, бўлажак бокс кечасига тайёргарлик бўйича дастлабки музокараларни олиб боришди. Учрашувда “Ҳумо арена” директори Рустам Мардиев, МОҚ ва Ўзбекистон бокс федерацияси вакиллари, чипталар билан шуғулланувчи i-ticket компанияси мутасаддилари, тадбирлар ташкил қилиш бўйича PR компаниялар менежерлари ҳам иштирок этишди.